Американинг"Forbes” журнали 2013 йилнинг энг кўп даромад олган хонандалари рўйхатини тузди.
Рейтингда биринчи ўрин 125 миллион доллар йилликдаромади билан Мадоннага берилди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Леди Гага ($80 млн) ва Бон Жовига ($79 млн) насиб этди.
Рўйхатга жами 25 та хонанда кирди. Биринчи ўнталикдан, шунингдек, Тоби Кит ($65 млн), "Coldplay” рок-гуруҳи ($64 млн), Жастин Бибер ($58 млн), кантри-хонанда Тейлор Свифт ($55 млн), Элтон Жон ($54 млн), Бейонсе ($53 млн) ва кантри-мусиқа ижрочиси Кенни Чесни ($53 млн) ҳам ўрин олди. Мадонна, Леди Гага ва Бон Жови олган даромадларнинг асосий манбаи сифатида концертлар кўрсатилмоқда.
"Forbes” нашри хонандаларнинг 2012 йил 1 июндан 2013 йил 1 июнга қадар олган даромадини баҳолаган. Рейтингни тузишда "Pollstar”, "RIAA” агентликлари ва бошқалардан, яъни ромоутерлар, юристлар, продюсерлар ҳамда хонандаларнинг ўзидан олинган маълумотлар фойдаланилди.