2012 йилда дунё бўйича мобил телефонлар савдоси 2011 йилга нисбатан 1,9% ўсди ва 1,575 млрд. донани ташкил қилди, бунинг ичига смартфонлар ҳам киритилган. Бу хақда Strategy Analytics компанияси ҳисоботида маълум қилинмоқда.
Ўтган йили дунё бозорига етказиб берилган ҳар тўртинчи мобил телефон Жанубий Кореянинг Samsung компаниясига тегишли бўлди. 2012 йилда ушбу компанияси бозорга 396,5 млн. мобил телефон чиқарган, 2011 йилда эса бу кўрсаткич 327,4 млн. донани ташкил қилган эди. 2012 йилнинг тўртинчи чорагида компания 108 млн. дона мобил телефон сотган. Натижада Samsung телефонларининг дунё бозоридаги улуши 21,2%ни ташкиш қилган, 2011 йилда эса 25,2% эди.
Nokia телефонлар етказиб бериш ҳажми ўтган йили 20% тушган яъни 417,1 млн. донадан 335,6 млн. донагача. 2012 йилнинг тўртинчи кварталида Nokia 86,3 млн. дона мобил телефон етказиб берган, 2011 йилнинг ҳудди шу даврида эса бу кўрсаткич 113,5 млн.дона эди. StrategyAnalytics маълумотларига қараганда, Nokia телефонларининг бозордаги улуши 2012 йил натижаларига кўра 21,3%н (2011 йилда 25,8%) ташкил қилди.
Американинг Apple компанияси 2012 йилда бозорга 135,8 млн.дона мобил телефон етказиб берган (2011 йилда 93 млн.), шундан 47,8 млн.донаси сўнгги чоракка тўғри келади. (2011 йилнинг тўртинчи чорагида 37 млн. дона). Унинг бозордаги улуши 2011 йилдаги 6% дан 2012 йилда 8,6%га ўсган.
Мобил телефонлар ишлаб чиқарувчи йирик компаниялар ичида тўртинчи ўрин Хитойнинг ZTE компаниясига насиб қилди. Ўтган йил мазкур компания бозорга 71,7 млн.дона аппарат етказиб берган (2011 йилда 78,1 млн) ва бозорнинг 4,6% фоизини эгаллаган (2011 йилда 5,1%). 2012 йилнинг сўнгги уч ойида Хитой компанияси 19,5 млн. телефон етказиб берган.
Бошқа мобил телефонларининг савдоси дунё бозорида 635,4 млн донани ташкил қилди, 2011 йилда эса 630,4 млн. эди. 2012 йилнинг сўнгги чорагида улар 189,3 млн. аппарат етказиб берган, бу кўрсаткич 2011 йилда 169,7 млн. ташкил қилган. Уларнинг бозордаги улуши 2012 йилда 40,3% (2011 йилда эса 40,8%) ташкил қилган.