САЙЁРАМИЗНИНГ ЭНГ КЕКСА КИШИСИ Исроиллик араб миллатига мансуб Мариам Амаш сайёрамизнинг энг кекса кишиси сифатида эътироф этилди. Унинг шахсий ҳужжатларига таянсак, 1888 йилда туғилганлиги ойдинлашади. 2009 йилда Мариам Амаш роппа-роса 121 ёшга тўлади. Исроил ички ишлар ходимлари кампирнинг ёшини тасодифан ҳужжат алмаштираётганда билиб қолишади. Онахоннинг 10 нафар ўғил ва 1 нафар қизи, 120 нафар невараси, 250 нафар чевараси, 20 нафар эвараси борлиги ҳам унинг XIX асрда туғилганлигини исботлайди. Унинг беҳисоб фарзандларининг тасдиқлашича, онахон ҳозир ҳам ўзини тетик тутади ва ҳар куни эрталаб сайрга чиқади. Бугунга қадар америкалик 114 ёшли Эдна Скотт Паркер сайёрамизнинг энг кекса кишиси саналар эди...
|