YAKSHANBA, 2024.12.29, 14:33
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Апрель » 26 » Yulduz Usmonova
21:11
Yulduz Usmonova
Yulduz Usmonova

Мен XIX асрда Нодираи Даврон билан елкама-елка яшаб-ижод қилган Жаҳонотин Увайсий, ўтган асримизда залворли санъатлари билан тарих зарваракларидан ўрин олган буюк санъат арбоблари Уста Олим Комилов, Юсуфжон қизиқ Шакаржонов, Маъмуржон Узоқов, Жўрахон Султонов, Муҳиддин қори Ёқубов, Мукаррамахоним Турғунбоева, Гавҳархоним Раҳимова, Саодатхоним Қобулова, Тамарахонимлар туғилиб-ўсган Марғилон заминида таваллуд топганимдан, улар ичган зилол сувлардан ичиб, улар туйган хушбуй ифорлардан тўйиб-тўйиб туйиб, уларнинг шакар гуфторларини – ширин шеваларини ўзимники билиб улғайганимдан улкан бир фахр ва масъулият туйғусини ҳис қилиб юраман ва ушбу таржимаи ҳолни тартиб қилишдан аввал у зотлардан ўтганларининг охиратларини обод қилишини, ҳаётларининг умрларига умр, иймонларига иймон қўшишини Оллохдан тилаб қоламан.

Хуллас, менким, Юлдузхон Ўрайимохун қизи 1963 йилнинг 12-декабрида Марғилонлик ипакчилар Ўрайимохун уста ва Раҳимахон чеварларнинг оиласида олтинчи фарзанд бўлиб дунёга келдим. Ота-онамнинг болажон инсонлар эканлигини уларнинг мендан кейин яна икки фарзандни дунёга келтирганларидан ҳам билсангиз бўлади.

Рахматлик дадам Ўрайимохун Усмонов 1926 йилда Марғилонда таваллуд топиб, Марғилон ипакчилик корхонасида 52 йил давомида меҳнат қилганлар. Дадам оддий ишчи бўлишларига қарамасдан қўни-қўшни, таниш билишлар мени болалик ва ўсмирлик чоғларимда «бой қизи» ҳам дейишарди. Гап шундаки, дадам, ипакчилик корхонасида ишлашларидан ташқари қўли гул дурадгор-уста хам бўлиб, ишдан бўш вақтларида ҳовлимиздаги устахоналарида ўта шинам ва харидоргир сўрилар ясар, бозор кунлари эса пули борга кўтарганига, пули йўққа эса арзонгаровга пуллаб келардилар. Дадам рахматликнинг одамлардан олган дуоларининг ижобати сабаб бўлса керак, Яратганга шукрки, шу пайтгача саккиз фарзанддан биронтамизнинг насибамиз ерда қолгани йўқ.

Онам Раҳимахон Акбарова 1932 йилда Марғилонда таваллуд топиб, отам билан бир ёстиққа бош қўйганларидан сўнг, у киши билан биргаликда 41 йил давомида ипакчилик корхонасида меҳнат қилиш билан бирга, тўрт ўғил ва тўрт қизни дунёга келтириб тарбия қилганлар.

Менинг исмимни Юлдуз деб аташларига хам ... акам сабаб бўлганлар. Янги туғилган чакалоққа қандай исм қўйиш хақида бош қотириб ўтиришганда, ... ёшли ... акам онамга: «Аяжон, мен кеча осмонда ёруғ Юлдузни кўрдим, Юлдуз қўяйлик сингилчамнинг исмини», деб айтган, шу-шу, мен Юлдуз бўлиб қолган эканман.

Болалигимдан нон ёпишни, хамир овкатлар ва ош пиширишни яхши кўриб ўрганган эканман. Шундай бўлса-да соз ва сўз сеҳри мени ипакчилар маданият уйига ва педагогика билим юртининг мусиқа бўлимига етаклади. Ипакчилар маданият уйида дуторчи қизлар ансамблини туздим, педагогика билим юртида ҳам мусиқа ва қўшиқдан таълим олдим.

Билим юртини битираётган йилим такдир мени Гавҳархоним Раҳимова билан учраштирди. Ўшанда мен «Нурхон» халқ театрида бўлиб ўтган 8-март байрамига бағишланган тадбирда қўшиқ куйлашим керак эди. Қўшиқ куйлаётганимда, худди шу байрам тадбирига ташриф буюрган Гавхархоним ҳам тинглаб, томоша қилиб ўтирган эканлар, тадбир тугашигаёк мени чақиртириб, ўзлари Марғилонда тузган «Марғилон хандаси» ансамблига таклиф қилдилар. Ўзимнинг илк қўшиғимни мен худди шу ансамбл хонандаси сифатида ижро этганман.

Кейинчалик Гавҳархоним мени Тошкентга чақиртириб, ўз уйларига олиб кетиб қўшиқ ўргата бошладилар. Кейин эса, ўша пайтда Ўзбек Давлат Консерваториясида ишлаётган моҳир қўшиқчи ва профессор Саодатхоним Қобулова билан таништириб: «Шу кизни хофиз қилиб берасиз» деб айтдилар ва у кишига мен билан жиддий шуғулланишни тавсия қилдилар. Саодатхоним ҳам менинг қўшиқчилик борасидаги яхши томонларимга урғу бериб, камчиликларимни ўзларининг қимматли маслаҳатлари билан тузатишга киришдилар. Шундай қилиб мен, яхши устозларнинг тавсия ва тарбиялари билан улкан илм ва санъат даргоҳи - Ўзбек Давлат Консерваториясининг талабасига айландим. Консерваториянинг кириш имтиҳонида Зебунисо шеъри билан «Самарканд ушшоғи»ни ижро этгандим. Консерваториянинг аввал вокал, сўнгра эса мақом бўлимларида таҳсил олдим.

Ушбу у қадар тўлиқ бўлмаган таржимаи ҳол баҳона менинг санъат йўлида қилган саъй-ҳаракатларимга эътиборларини қаратган, менинг санъатимни ўзим билан биргаликда қўшилишиб ардоқлаган халқимга қўйи таъзимлар қиламан. Шундайин санъатсевер, шундайин танти инсонларлар билан тўлиқ ЎЗБЕКЛАР ЗАМИНИДА таваллуд топиб, шу халқнинг хизматига қамарбаста эканлигим билан фахрланаман.

shaxsiy saytidan olingan

Категория: YULDUZLAR BIOGRAFIYASI | Просмотров: 2955 | Добавил: JAVOXIR | Теги: Yulduz Usmonova | Рейтинг: 2.8/6
Всего комментариев: 4
4 ABDULAZIZ   (2012.06.16 19:51) [MALUMOT]
wacko

3 ABDULAZIZ   (2012.06.16 19:51) [MALUMOT]
wink

2 ABDULAZIZ   (2012.06.16 19:51) [MALUMOT]
ei

1 ABDULAZIZ   (2012.06.16 19:51) [MALUMOT]
ie

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz