IMZO Orqali Xarakterni Aniqlash Имзо. Имзо ўлчами катта бўлса, фикрлаш доираси кенг; кичик бўлса, бир сўзли. Узун имзо – синчков, баъзан мижғов. Калта имзо – гапнинг мағзини тезда чақади, бир хилликни ёқтирмайди. Думалоқ – ювош, меҳрибон, вазмин) Бурчаксимон – бетоқат, жиззаки, инжиқ Ҳарфлар орасидаги оралиқ катта бўлса сахий, пул кетқизишни яхши кўради. Харфлар зич ва майда бўлса тежамкорликни билдиради. Ҳар-хил элементларга бой имзо, масалан, айлана – бир қатор муаммолари бор, илмоқчалар – эҳтиёткор ва қатъиятли, расмлар – ҳар бир ишга ижодкорона ёндошади, мураккаб элементлар– катта лавозимларни кўзлайди. Имзодаги якуний элемент юқорига бўлса, ҳаётдан рози; пастга – тушкунликка мойил; тўғрига – феъл атвори ўртачаликни билдиради. Имзодаги “дум”лар узун бўлса, демак, бировнинг фикрини эшитишга тоқати йўқ, калта бўлса юраги тор. Оддий имзо эгаси “муаммо йўқ” қабилида яшайди, бачкана имзо қўйувчилар пашшадан фил ясайдиган бўлишади, оригинал имзога эгалар катта ижодий салохиятга эга бўлади. Имзо қанчалик тушунарли бўлса, эгаси ҳам шу қадар очиқкўнгил бўлади.
|