SHERALI JO`RAYEV Кеча 12-апрель узбек кушикчилигининг даргаси, Узбекистон Халк хофизи Шерали Жураевга таваллуд айёмлари булиб утди. Шерали Жураевга мустахкам саломатлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик, булгуси ижодларида янада баркамоллик тилаймиз Шу бохона Шерали Жураевнинг ижодлари хакида Шерали Жўраев ижоди Қандай бошланганди? шерали (асли исми шермат) жўраев 1947 йил 12 апрелда андижон вилояти асака туманида таваллуд топган. у 1965 йилда тошкентдаги талабалар шаҳарчаси яқинида жойлашган маданий-маърифат (оқартув) техникумига ўқишга кирган. бир йилдан кейин, яъни 1966 йилда маннон уйғур номидаги санъат институтига ўқишга кирган. ш.жўраев ўз ижодининг бошланиши ҳақида бундай деганди. “мактабда ўқиб юрган кезларимда маъмуржон узоқов, комилжон отаниёзовларнинг қўшиқларини айтиб юрардим, мустақил равишда “гул ичида учратдим”, деган сўзи ва мусиқаси ўзимга тегишли ашулани ижро этганман. “севишимни билармидинг?” номли қўшиғимиз бор эди. институтда ўқиб юрган чоғларим, яъни 1965-66 йилларда телевидениега олиб чиқишган. ўшанда ҳам ўзим ёзган “Ҳормангиз” деб номланиб, зилзилага аталган қўшиғимни айтганман: “пойтахтим кўксига тушган яранинг малҳами, студентлар, ишчилар, мард қаҳрамонлар, ҳормангиз”. ундан кейин эса “биринчи муҳаббатим”, “боғбон қизи”, “ажаб ҳангомалар кўрдим”, “ўзбегим”, “инсон ўзинг” каби қўшиқларни яратдик …” [6, 18-б.] “сен баҳорни соғинмадингми?!” деган абдулла орипов шеърини куйлагандим, илк қўшиғимни … 1965 йили қир-адирга лола теришга борганимизда, абдулла ориповнинг кичик шеърий тўпламини ўқиб қўшиқ қилиш хаёли туғилди. Ғижжакчи озод каримов билан биргалашиб, қўшиқни твда (телевидениеда, а.ш.) намойиш этдик. эргаш муаззамов деган яхши овози бор ижодкор дўстимиз шу қўшиқни куйлашни сўради. у усулни сал тезлаштириб маром билан куйлади. шундан бери бу қўшиқ эргашникига айланиб қолди. энди бу қўшиқ меники деб айтолмайман. Қунт билан тингласангиз, бу қўшиқда менинг услубим яққол кўринади. навбатдаги қўшиғим кўпчиликка танитди: “Ҳормангиз”. 1966 йилда ўзим мусиқасини яратиб, куйладим.” [7, 18-б.] “… шундан бери бу қўшиқ (“сен баҳорни соғинмадингми?” қўшиғи, а.ш.) эргашники. энди бу қўшиқ меники, деб айтолмайман. у чиройли куйлади. ундан кейин икромжон бўронов ҳам куйлаган. Қунт билан тингласангиз, бу қўшиқда менинг услубим рангги яққол кўринади.” [8] камина “сен баҳорни соғинмадингми?” қўшиғини икромжон бўронов ижросида кўп марта радио орқали тинглаган, телевизорда кўрган ва завқ-шавқ олган. у бу қўшиқни маромига етказиб куйлаган. муаллифда ўша 1960-йиллар охиридан бери битта савол пайдо бўларди: “нега и.бўроновда бу қўшиққа ўхшаш бошқа қўшиқ йўқ?” бу саволга 2005 йилда, ш.жўраевнинг [6]-мақоласида ёзилган интервюсида камина жавоб топди. бунинг сабаби - “сен баҳорни соғинмадингми?” қўшиғи муаллифи и.бўронов эмас, балки ш.жўраевдир. 1966 йил 26 апрел тонг пайтида – соат 5 дан 23 дақиқа ўтганда тошкентда 8 баллдан зиёдроқ кучга эга бўлган зилзила рўй берганди. натижада 2 миллион квадрат метрдан ортиқ турар жой, 236 маъмурий бино, 700 га яқин савдо ва умумий овқатланиш объектлари, 26 коммунал хўжалик корхонаси, 180 ўқув юрти, шу жумладан 8 минг ўринли мактаблар, 36 маданий-маиший муассаса, 185 тиббиёт ва 245 саноат корхонаси бинолари зарар кўрди; 78 минг оила ёки 300 минг киши бошпанасиз қолди; 8 киши ўлган ва 150 га яқин киши касалхонага ётқизилганди [9, 123-б.]. вайрон бўлган шаҳарни тиклашда кўплаб кишилар, жумладан талабалар ғайрат-шижоат билан меҳнат қилишганди. ўша пайтларда шерали жўраевнинг дастлабки қўшиқларидан бири - “Ҳормангиз” қўшиғи тошкент зилзиласи оқибатларини бартараф этаётганларга бағишланганди. Қўшиқ кўпларга маъқул келиб, уни ҳатто ўзбекистон телевидениесига таклиф қилишган ва 19 ёшли шерали жўраевнинг “Ҳормангиз” қўшиғи ҳам телевидение орқали бутун ўзбекистонга янграган эди.
|