PSIXOLOGIK TESTLAR! СИЗ СЕВГИЛИНГИЗНИ ЯХШИ БИЛАСИЗМИ? 1. Сиз кўчада танишларингизни учратдингиз... а) У сизни бўлажак турмуш ўртоғи каби таништиради; б) У шунчаки бирга ишлаяпмиз, деб қўяди; в) У сиз ҳақингизда лом-лим демайди. 2. Сиз унга кийим совға қилмоқчисиз... а) Магазинга кириб, унинг ўлчамларини аниқ топишга ҳаракат қиласиз. б) Сиз сотувчидан ёрдам беришни сўрайсиз; в) Барчага баравар тўғри келадиган кийим танлайсиз. 3. Унинг уйидасиз: а) Унинг сочиқлари тартиб билан тахлаб қўйилган; б) Унда бирорта тоза пиёла топилади. в) Уйда бутунлай тартибсизлик ҳукмрон. 4. Сиз у билан меҳмонга бирга борасизми? а) Албатта, доимо иккимизни биргаликда меҳмонга таклиф этишади. б) У ҳам ўз дўстлари билан, мен ҳам ўз яқинларим билан бирга борамиз; в) Унинг қариндошларини фақат суратларда кўрганман. 5. Сиз унинг иш жойига қўнғироқ қилдингиз... а) Гўшакни бошқа киши кўтаради, сиз у билан хушмуомилалик билан гаплашиб, кейин уни йўқлайсиз; б) Гўшакни кимдир кўтариши билан севгилингизни сўрайсиз; в) Сиз ўзингиз тўғрингизда турли миш-мишлар эшитасиз. ЭСЛАТМА: Қайси ҳарфга тегишли жавоб сизда кўп бўлиши инобатга олинади. ЭНДИ ЖАВОБЛАРНИ САНАНГ А: Сиз бир-бирингизни яхши биласиз ва албатта бахтли бўласиз. Б: Сизга ҳали бир-бирингизни ўрганиш ва сирларингизни билиб олиш учун вақт керак. Аммо бу ҳаммаси ёмон дегани эмас. В: Сизнинг севгилингиз сиз учун худди ўғилмаган китобдек сирли. Кейинги ҳаракатларингизни ўйлаб кўришингиз керак.
|