SHANBA, 2024.12.28, 21:34
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 2
MEXMON 2
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Апрель » 6 » Озода Саидзода
22:04
Озода Саидзода
Озода Саидзода

«Интервью бериш бу – дардингни дастурхон қилиш дегани эмас. Ёлғон гапиришни ёмон кўраман, қолаверса, айрим журналистларнинг бачкана ва саводсиз саволларига жавоб беришни хоҳламаганим туфайли ҳам оммавий ахборот воситаларида кам чиқиш қиламан…» Озода Саидзода

Тиниб-тинчимас, мухлисларни ҳамиша ҳайратлантириб келаётган Озода, бир муддат жим бўлиб, яна ижодга қайтди. Асосан кутилаётган тўфондан олдин шундай жимлик бўлиши туфайли, Озода яна қандайдир йўл билан «портлаш» қилишини гумон қилиб турганимиз бежизга эмас.
Аввалига фамилиясини ўзгартирган хонанда, орадан бир муддат ўтгач мухлислар олдида ўз айбини ювиш мақсадида ўзини 15 кунга ҳукм қилди.

Озода Саидзодага ўша «ҳукм» борасидаги савол билан мурожаат қилганимизда, хонанда хандон отиб жавоб қилди:

-Қаерга қарама бир хиллик, янгилик ҳам керак-ку ахир! Халқни зериктирмасдан, унга янги-янги ғоялар, кутилмаган янгиликлар тақдим қилиш керак. Тўғриси, бу реклама ролигидан сўнг мухлисларим яхшигина чўчиб кетишибди, қўнғироқлар ҳануз тинмаяпти. Роликнинг мазмуни эса мен мухлисларимни соғинтирдим, энди улар учун 15 кун жону дилим билан саҳнада хизмат қиламан. Улар учун йиғиб қўйган дардларим, нолаларим бор.

- Кейинги пайтларда Сардор Комилов ва сизни бирга учратяпмиз. Шу нарсага ойдинлик киритиб ўтсангиз?

- Ҳа, Сардор билан ижодий ҳамкорликни бошладик. Бир йил аввал интервью юзасидан учрашиб, сўнг мулоқотлашиб турган эдик. Ҳар бир журналистнинг ўз йўналиши, услуби бўлганидек, менга кўпроқ унинг йўналиши ва саволлари, интервьюга ёндашуви мос келди. Дунёқарашларимиз, фикрларимиз кўп жиҳатдан ўхшаш. Ҳозирда у арт-директорим вазифасини ўтамоқда.

- Сардор, Озода Саидзода билан тил топишиш осонми?

- Шу саволни Улуғбек ака билан иш бошлаганимда ҳам беришганди, вақт ўтиб ҳайрон бўлишди ҳам, чунки иккимизнинг ҳам характеримиз оғир бўлишига қарамай нафақат тил топишдик, балки яқин инсонларга айлана олдик. Кўпгина нарсаларни уддасидан чиқиб ишладик, асосийси самаралар бисёр бўлди. Ҳамкорликка чек қўйилиш сабабини характердан экан деб ўйламанг, бошқа нарса сабаб бўлган. Озода опанинг характери эса деярли меникидек. Тортишувлар бўлади, чунки бу жараён, лекин Озода опа билан тортишувнинг ҳам қизиқ тарафи бор, тажрибаси кучли ва теран фикрлайдиган инсон билан тортишувдан ақл фақатгина чархланиши мумкин. Бошқаларни билмадим-у, мен истаган инсон билан тил топиша оламан. Қизиғи, Озода опада ҳам шу жиҳатни сездим, ҳозирча ижодий жараён динамик равишда жадал ва қизиқарли кечмоқда.

- Озода опа, мухлисларингиз сизни қанчалик соғинганини ҳис этаётган бўлсангиз керак?

- Албатта, мен ҳам уларни жуда соғинганман, шунинг учун концерт дастуримни интиқлик билан кутмоқдаман.

- Фамилиянгизни ўзгартиришингиз билан миш-мишлар пайдо бўлди…

- Мен ўз фамилиямга миллийлик киритдим холос. Демоқчиманки, ота-боболарим фамилиясини давом эттиришга жазм қилдим. Ҳар ҳолда тахаллус ёки қўшимчалардан фойдаланаётганим йўқ.

- Бу йилги имиджингизни кўриб, рости ҳайратландик, кўз ўнгимизда 1001 кечадаги Шаҳризода ёки ҳинд фильмидаги Зийнат Омоннинг «Ҳаттуба» қўшиғидаги образи
намоён бўлгандек…

- (кулади) Умуман бу йил мухлислар кўз ўнгида латофатли, нафис ва назокатли намоён бўлишга ҳаракат қилмоқдаман. Биласизми, ҳар бир концертим олдидан кўз ўнгимдан биронта ранг ўтади. Олдин эсингизда бўлса яшил ранглар билан бойитилган фотожамланма тақдим қилинганди, бу йил қизил рангни танладим. Шу ранг билан шарқона руҳдаги имидж билан уйғунлаштириб беришга ҳаракат қилдим. Ўйлайманки, концертимга ташриф буюрган мухлисларим залдан албатта яхши кайфият ва ҳайратланиш билан чиқиб кетишади.

- Озода Саидзоданинг саҳнадаги образи ҳаётдагисидан қанчалик фарқ қилади?

- Саҳнада туриб куйлаётган қўшиқларим маъноси, ундаги дардлар менинг ички дунёим бўлса, юриш туришим ўша-ўша. Демак, фарқ йўқ, фақатгина реал ҳаётда кўнглимни ҳеч кимга очиб-сочмай, саҳнада туриб қўшиқ орқали қалбим дарвозасини очаман...
Дилшода Раҳматова суҳбатлашди.

7x7

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 1540 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 4
4 ABDULAZIZ   (2012.05.12 19:33) [MALUMOT]
wacko

3 ABDULAZIZ   (2012.05.12 19:33) [MALUMOT]
Tanimadim

2 ABDULAZIZ   (2012.05.12 19:33) [MALUMOT]
kim bu?

1 ABDULAZIZ   (2012.05.12 19:33) [MALUMOT]
surprised

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz