Fox Entertainment компанияси президенти Кевин Рейли жамоатчиликни Fox телеканалининг келгуси режалари билан таништирди. Энг асосий янгилик эса, шак-шубҳасиз “Турмадан қочиш” (Prison Break) сериалининг якунланиши ҳақидаги хабар бўлди. Рейлининг айтишича, сериал ижодкорлари томошабинларни экран олдида ушлаб турувчи янги ғояларни топа олишмаяпти. Шунинг учун сериални якунлашга қарор қилинди. Мухлисларни ҳайратга солувчи якуний қисмлар учун ажойиб режалар тузиб қўйилган. Сўнгги тўртинчи мавсумнинг охирги қисмлари баҳорда экранга чиқарилади.