Сиз севган қаҳрамонлар Бэ Йонг Жун (Bae Yong jun) Бэ Йонг Жун 1972 йилнинг 29 августида Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида туғилган. У Ил-Мун ва Мюнг-Ил бошланғич мактабларида таълим олган. Сўнгра ПайЧай ўрта мактаби ва Ханйонг олий мактабларида таҳсил олган. Бэ илк марта 1994 йилда «Ппилку» фильмида суратга тушган. Кейинроқ «Салом, севги» ва «Ажралиш сари етти қадам» сериалларида асосий ролларни ижро этган. 1999 йилдан кейин у Сунг Кюн Кван университетига ўқишга кириб, актёрлик маҳоратини оширган. Бэ Йонг Жунни бутун дунёга машҳур қилган сериал «Қиш сонатаси»дир. Иштирокидаги фильмлар: «Ппилку» (1994 й.), «Жанжал» (2003 й.), «Апрел томошаси» (2005 й.). Иштирокидаги сериаллар: «Салом, севги» (1994 й.), «Ажралиш сари етти қадам» (1995 й.), «Денгиз шамоли» (1995 й.), «Қуёшли ер» (1995 й.), «Ота» (1996 й.), «Илк севги» (1997 й.), «Ялангоёқ ёшлар» (1998 й.), «Биз ростдан севишганмидик?» (1999 й.), «Меҳмонхона» (2001 й.), «Қиш сонатаси» (2002 й.), «Биринчи қиролнинг тўрт маъбуди» (2007 й.) Олган мукофотлари: KBS (1995-1996, 2002 й.), «Мовий аждар» (2003 й.), МВС (2007 й.). Ким Тэ Хи (Kim Tae Hee) Ким Тэ Хи 1980 йилнинг 29 мартида Кореянинг Улсан шаҳрида туғилган. Ким Тэ Хи Сеул Миллий университетида мода йўналиши бўйича таҳсил олган. Унинг иштирокидаги ҳар бир сериал муваффақиятга эришганлиги билан ажралиб туради. Унинг синглиси Ли Ван ҳам санъат оламида ўз ўрнига эга. Иштирокидаги сериаллар: “Гарварддаги муҳаббат” (2005 й.), “Унутилган севги” (2004 й.), “Самовий ишқ” (2003 й.), “Парда” (2003 й.), “Кетдик” (2002 й.). Иштирокидаги фильмлар: “Жанжал” (2007 й.), “Бетиним” (2006 й.), “Янги фуқаро” (2002 й.), “Сўнгги совға” (2001 й.). Олган мукофотлари: Хорижда ном қозонган актриса, 2007 й. Машҳур актриса, 2007 й. Телевидениеда таниқли актриса, 2005 й. Энг таниқли актриса, 2004 й. Ким Тэ Хи қуйидаги компаниялар рекламаларида суратга тушган: Cyon, Paris Baguet, LG, iriver, Hera, Ohui, Vivian, Daewoo Matiz, Klasse, Samsung, Beans Avenue, Olympus, My House/Root, Crencia, KT Smard, Card, Calli, ZEC, BC Card, Maxwell House, S-Oil, Corn Silk Tae. Ким Рэ Вон (Kim Rae won) Ким Рэ Вон 1981 йилнинг 19 мартида Кореянинг Кангнам шаҳрида туғилган. У болалигидаёқ “Мэ” сериалида рол ижро этиб, кино оламига кириб келган. Аслида у ёшлигида баскетболчи бўлишни орзу қилган, лекин баскетбол ўйини вақтида тиззаси жароҳатланиб, бу орзусидан воз кечган. У Жунг-Анг университетида таҳсил олган. Иштирокидаги сериаллар: “Гастроном ” (2008 й.), “Сен қаерлик юлдузсан” (2006 й.), “Гарварддаги муҳаббат” (2004 й.), “Мени севишингни айт” (2004 й.), “Томдаги мушук” (2003), “Қорбобо” (2003 й.), “Севимли Патци” (2002 й.), “Ҳаёт гўзал” (2001 й.), “Менинг уйим” (2001 й.), “Мактаб” (1999 й.). Иштирокидаги фильмлар: “Мўъжиза” (2007 й.), “Кунгабоқар” (2006 й.), “Жаноб Суқрот” (2005 й.), “Келин” (2004 й.), “2424” (2002 й.), “Олхўри гуллаганда” (2000 й.), “Ёвуз” (2000 й.). Олган мукофотлари: Бэксанг санъат мукофоти, 2005 й. Энг яхши актёр, 2004 й. Энг таниқли актёр, 2004 й. Машҳур юлдузлар ўнлиги, 2004 й. Энг яхши юлдуз, 2003 й. Энг яхши актёр, 2003 й. Энг таниқли актёр, 2003 й.
|