«Севасан мени» қўшиғи билан кўпчиликнинг танқидига учраган Севинчнинг шашти сўнгани йўқ. Хонанда яқинда Шаҳноз сўзи ва мусиқаси билан янги ижод маҳсули «Бормикан» ва «Бевафо» қўшиқларини яратди.
«Бевофо»нинг форсча талқини ҳам тайёр. Ҳатто клип ҳам суратга олинган. «Севасан мени» клипидаги рақсни кўпчилик хориж хонандаларига тақлид деб баҳолаётган бир пайтда Мўминованинг ўзи шундай деди: - Мен ҳеч кимга тақлид қилганим йўқ, барча рақс ва ҳаракатларим ўзимнинг услубим. Бу услубни бошқа қўшиқларимда ҳам такрорлашим мумкин. 7x7 dan olingan