"Ўзтелеком" ДАК матбуот хизматининг хабар беришича, кейинги ойдан бошлаб барча телекоммуникация хизматлари учун янги тарифлар жорий қилинади.
2013 йил 1 октябрдан эътиборан, аҳоли учун шаҳар телефон тармоғидан фойдаланиш абонент тўлов тизими бўйича 2239 сўм, вақтбай тўлов тизими бўйича 1700 сўм қилиб белгиланди. Қишлоқ аҳолиси учун: абонент тўлов тизими бўйича - 1060, вақтбай тўлов тизими бўйича - 715 сўм қилиб белгиланди.
Бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлари шаҳар телефон тармоғи хизмати учун 2255 сўм ёки вақтбай бўйича 2200 сўмдан тўлайди. Бюджетдн молиялаштирилмайдиган ташкилотлар: тариф бўйича 4290 сўм ёки вақтбай бўйича 3035 сўм тўлайди.
Янада тўлиқ маълумотларни "Ўзтелеком" ДАК сайтидан олишингиз мумкин.