2014 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларининг нархи ошади.
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ва ва Давлат солиқ қўмитасининг 6 декабрдаги қўшма буйруғи билан 2014 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикасида алкоголь маҳсулотларининг энг кам улгуржи нархлари оширилади.
Масалан, ароқ ва бошқа юқори қувватли алкоголли ичимликларнинг энг ками қуйи улгуржи баҳоси 7800 сўм миқдорда қилиб белгиланди (ҳозирда – 6250 сўм). Ушбу маҳсулотларнинг чакана нархи эса 7600 сўмга тенг бўлади.
Коньякнинг энг қуйи улгуржи нархи бирданига 50 фоизга – ҳозирги 6250 сўмдан 9400 сўмгача ошади. Ушбу ичимликнинг энг қуйи чакана нархи эса ҳозирги 7600 сўм ўрнига 11400 сўм қилиб белгиланди.
Винонинг нархи ўртача 20 фоизга ошади. Ушбу ичимликнинг улгуржи нархи 2750 сўмдан 3300 сўмгача кўтарилса, чакана баҳоси литрига 3350 сўмдан 4000 сўмгача ўсади.
Буйруқда пивонинг нархининг ўзгариши кўзда тутилмаган.