2014 йил 1 январдан юртимизда бензин нархи ошди. Кўп фойдаланиладиган АИ-80 бензини энди ҳайдовчиларга 1670 сўмдан тушади. Унгача АИ-80 баҳоси 1645 сўм эди.
АИ-91 бензини 1835 сўм (аввалги нархи – 1810 сўм), Аи-95 эса 2020 сўм (1995) сўмдан сотилади.
Маълумотларга кўра, бензин нархининг ошиши автомобиль ёқилғиси истеъмоли учун жисмоний шахсларга солинадиган солиқ ставкасининг оширилиши билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, бензин нархи охирги марта 2013 йилнинг 1 январида оширилган эди.