2013 йил 1 август куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши эрталаб соат 5:00 дан ишга тушади. Метро станцияларида ушбу хабар бугундан эълон қилинмоқда. Биласиз эртага, 1 август куни юртимиз олий ўқув юртларида давлат тест имтиҳонлари бўлиб ўтади. Абитурентларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида ана шундай қарорга келинган. Метрополитен бошқармасидан маълум қилишларича, бу фақатгина бир кунлик ўзгариш бўлиб, 2 августдан йўналиш поездлари яна аввалгидек, яъни соат 6:00дан қатновни амалга ошира бошлайди. Метронинг "Ўзбекистон" ва "Чилонзор" йўналишлари вақтига ўзгариш киритилмаган, улар ҳар доимгидек соат 5:00дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Эслатиб ўтамиз, эртага абитуриентлар давлат тест имтиҳонлари бўлиб ўтадиган аудиторияга соат 7:30дан 8:30гача киритилади.