CHORSHANBA, 2025.01.08, 23:01
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Март » 31 » Zinokorlarning bepushtligi!
16:11
Zinokorlarning bepushtligi!

O'qib chiqishga erinmang! Buni bilib olish hamma uchun yaxshi!!!!!!!!


Зиноий касалликларнинг турлари ва уларнинг хатарли асоратлари ҳақида олдинги рисолаларимизнинг бирида (Каранг: «Зино исканжасида») муфассалроқ тўхталиб ўтганмиз. Қуйида ушбу касалликларнинг пуштга таъсироти ҳақида сўз боради.
Сир эмаски, ҳозирги кунда зиноий касалликларнинг йигирмадан зиёд турлари мавжуд бўлиб, улар бепуштлик келиб чиқишида етакчи ўрин эгаллайди.
Трихомоноз - зинокорлар орасида энг кўп учрайдиган, охирги пайтларда яширин тусда кечиши бот-бот учраётган хасталик. Бу касалликнинг чақирувчиси ҳисобланган трихомо-надалар ўзини мутлоқ соғлом биладиган эркакларнинг 22,7-26,5 фоизида аниқланган. Ҳозирги кунда трихомонадаларнинг дори-ворлар асло таъсир қилмайдиган турлари ҳам пайдо бўлганлиги эътироф этилмоқда. Трихомонадалар қуйидаги уч йўсинда эркак-лар репродуктив саломатлигини издан чиқазиши аниқланган:
1. Трихомонадалар шаҳват суюқлигида энергия манбаи ҳисобланган фруктоза билан озиқланганлиги боис сперма-тозоидларни қувват захирасидан мосуво қилади.
2. Трихомонадалар қитотоксик маҳсуллар, яъни ҳужайра заҳри ишлаб чикиб, сперматозоидларга заҳарли таъсир кўрсатади.
3. Трихомонадалар жинсий аъзоларнинг простатит, уретрит каби яллиғланиш касалликларини келтириб чиқариши туфайли зурриётсизлик келиб чиқишига салмоқли улуш қўшади. Ҳаётий мисол:
Анвар - 24 ёш. Рафиқасида трихомонадаларни топишган. Аммо у ўзида ҳеч қандай безовталик сезмаганлиги боис мутахассис тавсиясида кўрсатилган дориворларни қабул қилмаган. Аммо аёлини «Даволанаяпман», дея алдаб келган. Орадан икки йил ўтгач, фарзандли бўлавермагач, яна шифокорга мурожаат қилишга мажбур бўлишган. Анварда трихомонадалар топилиб, унга «Трихомонадали яширин уретропростатит» ташҳиси қўйилган. Шундан сўнг, у ўзига буюрилган дориворларни ичмай ташлаб юборганини тан олди. Улар икковлон даволанганларидан сўнггина мақсадга эришишди.
Сўзак - зиноий касалликлар орасида энг кўп учрайдиган хасталик. Унинг чақирувчиси бўлган гонококклар бепуштлик келиб чиқишига қуйидаги икки йўсинда таъсир этади:
1. Гонококлар тўғридан-тўғри сперматозоидларга шикаст етказади.
2. Жинсий аъзоларда яллиғланиш чақириб, уларнинг фао-лиятини издан чиқазиш йўли билан пуштга салбий таъсир этади.
Сўзакнинг энг кўп учрайдиган асоратларидан бири мояк ортиғининг бир ёки икки томонлама яллиғланишидир.
Касалликнинг аломатлари қўққисдан, ўткир бошланади. Бунда мояк ортиғи шишиб катталашади ва қаттиқ оғрий бошлайди. Оғриқ чот ва бел атрофларига тарқалади. Беморлар оғриқни камайтириш мақсадида ўрдаксимон, яъни оёқларни кериб юришади. Ҳарорати кескин кўтарилган беморлар беҳолликдан ётиб қолишга мажбур бўладилар. Касаллик ўз вақтида яхши даволанмаса, иккала мояк ортиғида чандиқ колиб, уруғ йўллари бекилиб қолиши мумкин. Бу эса уруғнинг моякдан чиқолмай қолишига, яъни бефарзандликка олиб келади.
Ботир исмли 25 ёшли йигит таътил пайтида бир нотаниш аёл билан жинсий муносабатда бўлади. Орадан бир ҳафта ўтгач, сийгиси тез-тез қистаётганлигини, сийиш пайтида аъзоси ачишаётганлигини ва ажралма пайдо бўлганлигини кўриб, ўрта тиббиёт ходими бўлган танишида даволанади. Орадан 20 кунлар ўтгач, ичкилик ичиб, огирроқ жисмоний меҳнат билан машгул бўлади. Шу куни тонгга яқин аҳволи огирлашади, бир мояги кескин шишиб, лўқиллаб огрий бошлайди, ҳарорати 39 С га кўтарилади. Бемор тез ёрдам машинаси билан шифохонага келтирилади. У шифохонада узоқ вақт даволансада, касаллик асорати билан келганлиги сабабли фарзанд кўриш бахтидан мосуво бўлади.
Бемор ўз вақтида мутахассисга мурожаат қилиши жуда муҳимдир, чунки иккала мояк ортиғи яллиғланганларнинг 75 фоизи фарзанд кўриш бахтидан бебаҳра бўладилар.
Бу микроорганизмлар простата безини ҳам шикастлайди. Касаллик сурункали тусга ўтиб кетса, беморнинг дармони қурийди, жинсий қуввати сусаяди. Энг ёмон жиҳати шуки, уруғлар аёл тухум ҳужайрасини уруғлантириш қобилиятини йўқотиб қўяди. Бу касалликларга чалинган аёллар ҳам дастлабки босқичлардаёқ муфассал даволанишлари шарт. Чунки бу касалликлар тухумдон, бачадон, найлар ва чаноқ клетчаткасини яллиғлантириши натижасида аёл бола туғиш бахтидан маҳрум бўлиши мумкин.
Зурриёт қолдиришдек бахтдан баҳраманд бўлиш учун ҳар бир киши ҳиссиётларини жиловлай олиши лозим. Касалликка чалинганда эса ҳар хил асоратлардан фақат мутахассисгина халос эта олиши мумкинлигини унутмаслик керак. Ўткир, юқорига ўрловчи сўзакка чалинган 16,4 фоиз аёлларда, касалликнинг сурункали тури билан оғриганларнинг 2,2 фоизида кичик тос ҳудудидаги қурсоқ яллиғланиши - пелвиоперйтонит дарди учрайди. Айнан шу дард ўз пайтида аниқланиб, зудлик билан даволанмаса, ҳаёт учун хавф туғдириши мумкин. Одатда, организмнинг қуйи аъзоларида аломатсиз кечаётган сўзак дардининг юқорига ўрловчан тус олишига қуйидагилар мойиллик туғдирар экан: ичкиликка ружу қўйиш; жинсий муносабатда кўп
бўлиш; дардман ҳолда туғиш, ҳомилани олдириш (аборт); бачадон ичига ҳомиладан сақловчи воситалар қўйдириш; ҳайз кўриш кабилар гонококкларнинг юқоридаги аъзоларни ҳам зарарлантириб, касалланишига олиб келади. Аёллардаги юқорига ўрловчи сўзак дарди 51-54,3 фоиз ҳолларда бепуштликка олиб келиши ўз илмий исботини топган.
Бундай ўзгаришлар хламидиоз, микоплазмоз каби қатор зиноий касалликларга ҳам хос ҳисобланади.

info.islom.uz


Категория: ISLOM | Просмотров: 2512 | Добавил: SardorSHOX | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz