Эстрадамизнинг шўх мафтункори Зиёда бир қанча янгиликлар билан ижодини
давом эттирмоқда. Навбатдаги янги қўшиқ ва навбатдаги янги клип. Клип
билан безатилаётган тарона номи "Ўйнаганда Жанон” дея аталган. Клип
режиссёри Рустам Муродовнинг ғояларига таянган ҳолда Зиёда бу сафар
лотин америкаси рақсини клипда мухлислар эътиборига тақдим этади. Клип
суратга олинаётган қўшиқнинг мусиқа сайқали Фурқат Бобожоновга тегишли.
Зиёданинг юқоридаги "Хоразмча”, "Дунё” каби қўшиқларини ҳам айнан ушбу
инсон ижодидан эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак "Ўйнаганда жанон”
номли навбатдаги янги қўшиқ йўналиши ҳам шубҳасиз шўх оҳангда бўлади.
Бундан ташқари "Хаттуба” билан ҳинд мусиқасига ишқибоз ўзимизнинг
инсонларни яхши маънода бир сескантириб юборган Зиёдадан яқин кунларда
"Сени севаман Ҳиндистон” номли янги таронани кутиб қоламиз.