"Жонли фирибгарлик” Шоу-бизнес оламидаги бир танишим студиядаги бир сенсацион сирни ошкор этди… Мен шокка тушдим. Сўнгги пайтлар концертлрада "жонли” тарзда гўёки куйлаётган хонандалар аслида… Жонли ижрони хам фонограммада куйлаётган экан. Қандай қилиб? Оддий! Дейлик фонограммаси машхур бўлган бир қўшиқни студияга бориб, оддийроқ мусиқада, оддийроқ, лекин овози кучайтирлганроқ қилиб қайта куйлаб ёзиб олинади. Концертда эса қўйилганда, албатта фарқни сезиб биз уни жонли деб ўйлаймиз, аслида эса мана жонли ижрони хам фонограммаси чиқибди, қалай? Бу хам майли баъзилари ярим фонограмма, яъни бир икки жойларини қўшиқни бўш қилиб, хонандалар шу пайт сахнада эмас, залда бўлишади, ва бу бўш пайтлар жуда қўл келади, масалан гул терадимией ёки кимларгадир гапиришадимией, хуллас жонли ижронинг мукаммал махинацияси аъло даражада! Айтишим шартмас, баъзи хонандалар эса олдинлари концертида орқа пардасида терлаб пишиб бошқа хонандага жонли куйлатганидан хам хабаримиз бор, сўнгиларида эса хар қанча харакат қилмасин на овози чиқди на бошқаси. Шоу дастури билан бир амалламоқда холос. У хам бўлса либоси тўғри келса келмаса, харакати ўхшаса ўшамаса, халққа ёқиш учун миллийликни ўз хохишича "едириш”га харакат қилмоқда. Хаммаёқ сохта, ёлғон…тавба… Чунки шоу-бизнеснинг илк "шоу” номиданоқ хамма нарса шоу деган номи билан маънодор тарзда кечаяпти. Санъат "SOS” холатига етмоқда. Кучли санъаткорлар четларда, қаерлардадир…шиддат билан қизил китобга навбатда туришибди холос… Тўғри шоу, тўғри намойиш, лекин халол ва адолатли пул топяман деб кечаси мириқиб ухлармикан? Ёки сохта топган пулига сохта таом сотиб олармикан? Афсус, Юлдуз бўла олмадиларинг…
|