Бу ҳақда Жанубий Африка Республикаси молия вазири Правин Гордон маълум қилди. Унинг ҳисоб-китобига кўра, ЖАРдаги мусобақани ўтказиш учун умумҳисобда 40 миллиард ранд сарфланган бўлиб, шундан 33,7 миллиарди ҳукумат томонидан ажратилган.
Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш вақтида Жанубий Африкада 130 мингта янги иш ўрни яратилди, мамлакатга футбол ишқибозларининг оқиб келиши ЖАР ялпи ички маҳсулоти 2010 йилда 0,4 фоизга ошишига сабаб бўлди.
«Жанубий Африка мусобақа сабаб юзага келган инфратузилма меваларидан ҳали яна кўп йиллар фойдаланиши жуда ҳам муҳим. Жаҳон чемпионати учун қурилган йўллар чемпионат тугаши билан йўқолиб қолмайди», дея Жанубий Африка молия вазири сўзларидан иқтибос келтирмоқда «The Times Live» нашри.
Жаҳон чемпионатидан тушадиган даромаднинг катта қисмини мезбон мамлакат эмас, балки ФИФА қўлга киритади. Ушбу ташкилотнинг соф фойдаси (фойдани қўлга киритиш учун қилинган ҳаражатдан ташқари) 3,2 миллиард долларга тенг. ФИФА вакилларининг сўзига кўра, ушбу маблағнинг 75 фоизи бутун дунёда футболни ривожлантириш учун сарфланади.
ЖЧ-2010. 1/2 финал 6 июль (сешанба) 23:30 Уругвай-Голландия 7 июль (чоршанба) 23:30 Германия-Испания
|