«Бунёдкор» - «Насаф» - 5:0 Тошкентдаги ЖАР стадионида "Бунёдкор" ва "Насаф" клублари ўртасида
қизиқарли баҳс бўлиб ўтди. Дарвозаларга бешта тўп киритилди. Барча
голлар меҳмонларнинг дарвозасига урилди. Тўғриси, кўпчилик Кумиков
шогирларидан бундай мағлубиятни кутмаганди. "Бунёдкор" рақибини ҳар
томонлама қолдирди. Етакчиларсиз ҳаракат қилган бўлсада Миржалол
Қосимов шогирдлари ЖАРда голлар шоусини тақдим этишди.
Ристич
хет-трик муаллифи бўлди. 56, 80 ва 82-дақиқаларда биттадан гол киритиб
жамоасининг ажойиб ғалабасини таъминлаб берди. Айтиш керакки, Виктор
Карпенко ҳам ўзига берилган ишончни чиройли тарзда уддалади. Биринчи
бўлимнинг 13-дақиқасида узоқдан берган зарбаси гол билан якунланди.
Денилсон ҳам ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди. 34-дақиқада боши билан
дарвозабонни доғда қолдирди.
Сервер Жепаров, Анвар Солиев ва
Ривалдосиз "Бунёдкор" навбатдаги уч очкони қўлган киритиб, турнир
жадвалида 35 очко билан яққол пешқадам бўлиб турибди.