CHORSHANBA, 2025.01.01, 03:45
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 4
MEXMON 4
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Апрель » 20 » Жаҳонгир Позилжонов Алишер Узоқов "Талаба"
21:14
Жаҳонгир Позилжонов Алишер Узоқов "Талаба"


Gold spring trading (gst media) кинокомпанияси маҳсулоти


Режиссёр- Фарруҳ Эгамбердиев

Продюсер- Муроджон Ниёзов

Бош ролларда: Алишер Узоқов, Элёр Носиров, Шоҳида Исмоилова, Жаҳонгир Позилжонов, Наргиза Рўзибоева, Теша Мўминов, Шоҳида Узоқова, Нилуфар Ҳамидова

Режиссёр билан суҳбат:

-Нега айнан талабалар мавзусига қўл урдингиз?

Ф.Э: Талабалик ҳаёти кинода ҳали яхши ёритилмаган. Биз танлаган мавзу ёшларни қизиқтиради. Инсонларнинг олтин даврни кўрсатишга, бир талаба ҳаёти орқали бутун талабалар ҳаётини очишга ҳаракат қилдик. Талабанинг муаммолари, ютуқлари, бошидан кечиши мумкин бўлган воқеаларни кўрсатишга интилдик.

-Бу мавзу томошабинларга қанчалар қизиқ? Нималар билан қизиқтиришга ҳаракат қилдингиз?

-Фильм воқеалари талаба бўлган ва бўлмаган одамларга бирдек қизиқ. Талаба бўлган инсонга бу воқеалар унинг талабалик онларини эслатиши мумкин. Талаба бўлмаган одамларга бу давр ҳақида тўлиқ маълумот беради. Бежизга бу даврни олтин давр деб аташмайди. Фильмни кўрганлар талабаликни ўрганиб чиқади.

-Чамамда, биринчи режиссёрлик ишингиз. Қийинчилик бўлиши, табиий...

-Дебют ишим бўлганлиги сабабли ҳали билмаган нарсаларим ҳам талай. Санъат институтида ўқиганимизда устозларимиз, айниқса, Шуҳрат Аббосовдан кўп нарсаларни ўрганганман. Уларнинг ўгитлари қийинчиликларни босиб ўтишимда анчагина далда бўлди. Операторлик ишини билмаслигим қийинчилик туғдирди.

-Таниқли актёрлар инжиқликлари-чи?

- Алишер Узоқов билан бир институтда таҳсил олганмиз. Бирга саҳнага ҳам чиққанмиз. Мен саҳналаштирган спектаклларда роллар ижро этган. Рол ижро этиш масаласида қийинчилик туғдиргани йўқ. Ҳар бир актёрнинг ўз статусини олиб қараганда, бошқа кўзга кўринмаган масалалар, масалан, эркалиги қийинчилик туғдирди. Балки, у оилада эрка бўлгандир. Аммо тил топишиб кетдик.

-Кимларни тан оласиз, режиссёрлардан? Ва нималарни ўргангансиз?

-Шуҳрат Аббасовнинг фильмларини кўрган сари кўргим келади. "Тошкент нон шаҳри”, "Сен етим эмассан”...Кино соҳасидаги барча одамларга битмас-тугунмас бойлик бу фильмлар. Замонавий режиссёрлардан Аюбнинг "Телба”си, Зулфиқор Мусоқовнинг "Абдуллажон”, "Ватан” фильмларини кўриб, бугунги кино қанака бўлиши ҳақида тасавурга эга бўлдим.

-Қанча муддатда фильм яратдингиз? (Дунё кинематографиясига назар ташласак, беш-ўн йиллаб ҳам картина устида ишлашади.) Фильм яратишдан асосий мақсадингиз?

-Кино соҳаси бизнесга айланиб қолди. Бозордла исталган маҳсулот тез чиқиши ва бозорбоп бўлиши, маҳсулотнинг рекламаси катта ўрин эгаллаши керак. Бугунги кун продюсерларини аваламбор, шу нарса қизиқтиради. Ўйлайманки, бу тезлик бугунги замон киноларининг камчилигидир. Фильмларни мукаммал яратиш имкони берилмай қоляпти. Продюсер учун ҳаммаси тез бўлиши, фильм тез фойда келтириши керак. Томшабиннинг талаби эса бошқа масалага айланиб қоляпти.

-Қанақа бўлиб қоляпти?

-Истаган дунё фильмини олинг, қай даражада яратилмасин, томошабин бир ёки икки маротаба кўряпти. Томошабин замон тезлигига мослашяпти. Эски маълумотга қониқмаяпти.

-Фильмингиз тез эскириб қолишидан қўрқмайсизми?

-Йўқ. Фильмни тез эскиртирадиган нарса фильм ғоясини фақат бугунги кун томошабини учун яратилганилигидадир. Классик асарларни асрлар давомида эскирмаётганлигининг сабаби эса мавзунинг чуқурлиги ва моҳиятан бойлигидадир.

-Неча маротаба кўришлик бўлади, фильмингиз?

-Фильмни соддалик билан яратишга ҳаракат қилганмиз. Мураккаб диалоглар, мураккаб эпизод ва саҳналардан қочишга ҳаракат қилганмиз. Томошобин тилида ёритишга ҳаракат қилдим. Неча маротаба кўриш томошабиннинг ўзига боғлиқ.

-Фильмларда жаргонлар, кўча ибораларини ишлатилишига қандай муносабатдасиз?

-Кўча ибораларини ишлатган маъқул. Чунки, биз ижодкорлар ҳам, томшабин ҳам ҳаётимизнинг асосий қисми кўчада ўтади. Кўча "тил”ини табиий деб ўйлайман. Агар, фильмнинг бадиий савиясига таъсир қилмаса.

-Таъсир қилади-ку, барибир? Бадиийлик моҳиятини йўқотмайдими?

-Бу нарса таъсир кўрсатмайди. Моҳияти йўқолмайди. Режиссёрнинг ғояси бузилмаса бўлгани.

-Айрим кинокартиналарда сўкинишлар ҳам етарли. Сиз сценарий ёзувчиси билан қай даражада ишладингиз?

-Фильм ғояси менда икки йил олдин пайдо бўлганди. У хом ҳолда столимда ётганди. Продюсер Мурод Ниёзов билан учрашганимизда, сценарийни кучайтириш кераклиги, бугунги кун томошабини дарди ҳақидаги музокаралар бўлди. Сценарийниннг давомини эса бирга ёздик.

-Инқирозга учраётган картиналардан қандай хулоса чиқарасиз?

-Ўша картинанинг рекламаси пастлиги- биринчи сабаб. Иккинчиси- томошабиннинг қайсидир қатламини оғдириш осон бўлиб қолди. Томошабиннинг айримлари рекламага эътибор қаратмайди. Кинотеатрга бормайдиганлар ҳам бор. Томошабинни кинодан совутадиган фильмлар ҳам яратиляпти. Бир кунлик фильмлар сони кўпаяпти. Режиссёр нима ғоя бераётганини ўзи билмайди. Кинода бурилиш бўлмаяпти. 15 йилдан бери янги фильмлар чиқаётган бўлса, нимадир янгилик олиб кириш керак ҳақида ўйламаяпмиз.

-Фильмингизни кенг омма тан олишига ишонасизми?

-Йўқ. Исталган фильмдан исталганча камчилик топиш мумкин. Фильмнинг ҳаммага бирдек ёқишига мен ишонмайман. Халқимизнинг қайсидир қисмининг қалбига ўтирса, дўппимизни осмонга отамиз.

-Бирон фильмни омма томонидан "яхши кино” дея кутиб олиниши ҳам омадга боғлиқ бўлиб қолгандай... Олдиндан тахмин қилинган кўп фильмлар мақсадига ета олмаяпти, қўл учида яратилган айрим картиналар миллионлаб даромад йиғяпти. Фикрингиз? (Энг кўп томошабинларни бугун фақат премъерларда учратиш мумкин бўляпти холос. Қолган кунларда киносарой ҳувиллайди.)

-Омадга кўп нарса боғлиқ.

-Сиз қай даражада омадли инсонсиз?

-Омадлиман. Бироқ, унинг даражасини ўйламаган эканман.

-Фильм яратишнинг ўзи бўлмайди. Маблағни топиш муаммо бўлмадими?

-Муаммолар бўлди, бўляпти. Кейин ҳам бўлади.

-Фильм орқали нима демоқчисиз? Ахир картинада режиссёрнинг қалб овози бўлади. Юрак жаранги бўлади. Бир бонг уринг-чи?

-Ҳар кимнинг ўзи ҳақиқати бор. "Мен ҳақман” дея қанчалик курашмагин, ҳаётда ҳақиқатга эришаман деган сўзинг билан гоҳо ҳақиқатнинг чегарасидан ўтиб кетасан. Томошабинга айтмоқчи бўлганим, ҳақиқатни фақат ўзингдан эмас, атрофдагилардан ҳам изла! Ўшанда ҳақиқат формуласининг жавобини топасан.



Jasur HAMROYEV


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 1320 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz