Главная » 2011»Январь»25 » ЗЕБО НАВРЎЗОВА ИККИ ЎҒЛИНИ ЎГАЙ ОНА ҚЎЛИГА ТОПШИРДИ!?
19:51
ЗЕБО НАВРЎЗОВА ИККИ ЎҒЛИНИ ЎГАЙ ОНА ҚЎЛИГА ТОПШИРДИ!?
Шоҳруҳ Хон ва Муҳаммад Али - ака-укаларнинг ўгай она қўлидаги кечмиши! Зебо Наврўзовани экшн жанридаги бир нечта фильмлари орқали яхши таниймиз. Режиссёр ҳар доимгидек, бир фильмни охирига етказгач, уни тақдим этиб улгурмай янгисига қўл урган. Ҳозирча ишчи номи "Меҳрибоним” бўлган мазкур фильм ғояси жиззахлик Насиба Ҳамроева деган оддий ўқитувчи аёлга тегишли. Бу ғояни ўша аёл шахсан Зебо Наврўзованинг ўзига тақдим этган. Мавзу билан танишиб чиққан режиссёр уни янада қизиқарли сюжетлар билан бойитиб, фильм ишлашга қарор қилди ва ғоя муаллифи билан деярли бир йил мобайнида картина сценарий устида ишлади. Ҳозирда, мазкур фильм учун актёрлар жамоасини танлаш жараёни кетмоқда. Мавзуси: Фильмда, ўгай она қўлида қолиб кетган икки фарзанд - ака-укаларнинг бошдан кечирадиган қийинчиликлари, биргина ножўя қадам натижасида қақшаб қолган бегуноҳлар тақдири, кечмиши акс этади. Душманчилик заҳри ўлимдан ҳам аччиқроқ экани ва аёлларнинг инсоф-диёнати нақадар улкан кучга эгалиги каби ҳаётий муаммоларга урғу берилган. Аниқ факт: Фильмдаги ака-укалар ролини ҳаётда ҳам ака-ука бўлган актёрлар Шоҳруҳхон ва Муҳаммад Али талқин этади. Қолган ролларга: Режиссёр ёшидан қатъий назар, барча истеъодли актёрларни фильмга синовга таклиф этади. Икки аёл образи учун 25-35 ёшдаги актрисалар кастинги алоҳида эълон қилинади. "Фильмимиз халқ дардини топган, аёллар изтиробини очиб берган жиддий мавзудаги фильм бўлади деб айта оламан. Худо хоҳласа, бунга томошабинларнинг ўзлари шоҳид бўлишади”, дейди Зебо Наврўозова. Кутамиз. Томошабин, ҳаётий, жиддий мавзулардаги фильмларни соғинган, ахир... МИСС СИТА