CHORSHANBA, 2025.01.01, 04:43
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 6
MEXMON 6
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Сентябрь » 23 » ЗАФАР ҚУЧГИН, «БУНЁДКОР»! ОМАД ЁР БЎЛСИН, «ПАХТАКОР»!
12:25
ЗАФАР ҚУЧГИН, «БУНЁДКОР»! ОМАД ЁР БЎЛСИН, «ПАХТАКОР»!
 
Бугун «Жар», эртага «Пахтакор» марказий ўйингоҳларида бўлиб ўтадиган учрашувларни ўзбек футбол мухлислари интиқлик билан кутишаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги омадсизлигидан сўнг мухлисларнинг бор умидлари ана шу икки жамоа - «Пахтакор» ва «Бунёдкор»дан бўлиб қолди. Осиё Чемпионлар Лигасида ҳозирча муваффақиятли иштирок этаётган вакилларимиз аввал чорак, кейин ярим финалда рақибларини доғда қолдириб, кўнгли вайрон мухлисларга Токио ўйингоҳида «Ўзбекча финал» деган спектакль намойиш қилиб беришса, йиринглаб кетган ярага малҳам босган бўлишарди. Токиода ким ютишининг қизиғи йўқ. Муҳими, жамоаларимиз финалгача етиб боришса бўлгани. «Кўнгли осмон ўзбегим», деб қўшиқ куйлаб юборишга ҳам тайёрмиз.
 

Роса пардани юқори олиб юбордим-а? Ишқилиб, «Иштаҳангизкарна-ю, оғайни», демаяпсизми? Рост, бироз фантазияга берилиб кетдим. Энди, буёғиишқибозчилик. Ниятга яраша дейишади-ку, яхши ният ярим давлат, деб бежизга айтишмаган. Шояд Яратган амкўнглиярим ўзбек мухлиси бир тантана қилиб олсин дегандай ниятларимизни ижобат қилибюборса.

Бироз фантазияга берилиб, кайфиятни кўтариб олдик. Энди воқеъликка реал кўз билан қараб кўрсак. «Жамоаларимизнинг чорак финал учрашувларида ғалабага имкониятлари қай даражада», деган саволга жа-а мутахассис даражасида бўлмасада, тажрибали мухлис сифатида жавоб излаб кўрсак.

Аввало фикримизни ОФК кубогидан бошлаб қўя қолайлик. Маълумки, ОФК кубоги мавқе борасида ОЧЛ­дан кўра бирмунча пастроқ. Унинг иштирокчилари эса савия ва маҳорат борасида Чемпионлар Лигасида қатнашаётганлардан кучсизроқлар. Бу исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Шу боис ҳам Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасига «Пахтакор» ва «Бунёд­кор»дан осонроқ бўлишини тахмин қилгандик. Саркисян шогирдларининг бу кубокни қўлга киритишга бўлган имкониятлари ОЧЛда қатнашаётган вакилларимизникидан-да баландроқ туюлганди. Гонконгнинг ўзбек мухлисларига мутлақо нотаниш бўлган жамоасини енгиш фарғоналиклар учун чўт эмас, деб ўйлагандик. Аммо ўтган сешанба куни бўлиб ўтган учрашув қаттиқ янглишганимизни кўрсатиб қўйди. «Тўп тепишни билмайдиган» гонконгликлар Фарғонада ­«Нефтчи» дарвозасига озмас-кўпмас нақд тўртта тўп киритишга муваффақ бўлдилар. Бошқаларни билмадиму, шахсан мен «Нефтчи»нинг ўз майдонида шунча тўп ўтказиб юборганини эслай олмайман. Мана сизга кучсиз рақиб! Тўғри, фарғоналик футболчилар рақибларини менсишмаган, шу боис ҳам ўйин пайтида ўзларини ўнглай олмаган бўлишлари мумкин. Ҳали олдинда жавоб ўйини турибди. Унда «Нефт­чи» биринчи учрашувдаги хатоларини такрорламаслиги мумкин. Бироқ нима бўлганда ҳам бу учрашув ОЧЛ иштирокчилари учун ўзига хос огоҳ қўнғироғи вазифасини ўтаб бериши лозим.

«Бунёдкор» ҳозиргача рекордлар янгилаш билан машғул бўлиб келди. Жамоа фақат ғалаба қозонмоқда. Аммо ушбу мавсумда Сколари шогирдлари, айтайлик, «Поханг Стилерс» даражасидаги жамоа билан, «Пахтакор» билан ўтказилган икки ўйинни ҳисобга олмаганда, куч синашишмади. Шу боис жамоа аъзоларида ўзларига бўлган ишонч бироз чегарадан ошиб кетмадимикин? Назаримда айнан ўзига ортиқча ишониб юбориш «бунёдкорчилар»га Бухорода панд бераёзди. Сколари «Поханг» билан бўладиган муҳим учрашув арафасида Ривалдо, Ҳасанов, Жўраев, Ғофуров каби футболчиларга дам беришга қарор қилганди. Деярли икки таркибга етадиган футболчиларга эга бўлган жамоа учун 3-4 футболчининг йўқлиги ортиқча қийинчилик туғдирмаслиги керак. Аммо омадсиз кечган биринчи бўлимдан сўнг Сколари Ривалдо, Жўраев ва Вильянуэваларни майдонга туширишга мажбур бўлди. Пешқадам қийинчилик билан бўлсада, ­ўйинни ғалабали финишга олиб борди. Бироқ бу ҳолат жамоа мухлисларини ташвишга солмай қўймади. Муҳим учрашув олдидан жамоанинг нурсиз ҳаракат қилгани эртанги ўйин натижасига таъсир ўтказмасмикин? Ё бу тажрибали мутахассиснинг ўзига хос тактик юришимикин? Одатда баъзи жамоалар рақиб «айғоқчилари»дан кучли томонларини яшириш учун ҳам ярим куч билан ҳаракат қилишади. Агар бизникилар ҳам шундай қилишган бўлса қанийди.

Чемпионлар Лигасидаги иккинчи вакилимиз «Ал-Иттиҳод» билан бўладиган баҳсга тайёргарлик вазифасини ўтаган ўйинни «Қизилқум»га қарши ўтказди. Очиғини айтиш керак, охирги пайтларда «Пахтакор»нинг ўйини мухлису мутахассисларни ташвишга солмоқда эди. Шу боис ҳам «Қизилқум»га қарши кечган баҳс­ни диққат билан кузатдик. Дастлабки 15 дақиқани инобатга олмаганда «пахтакорчилар» ёмон ўйнашмади. Афтидан бир неча тур давом этган тушкунлик ортда қолган кўринади. «Пахтакор»нинг янги аъзоси Рўзим Аҳмедовнинг жамоадошлари билан тил топиша бошлагани кўриниб турди. Магдеев ҳам ўз спорт формасини тиклаб бормоқда. Одил Аҳмедов одатдагидай жанговар ҳолатда. Хуллас, хавотирга ўрин йўқдай. Аммо...

«Бунёдкор»да ҳам, «Пахтакор»да ҳам яратувчанлик борасида муаммо йўқ. Жамоа ярим ҳимоячилари ҳужумчиларни доимий равишда қўллаб туришибди. Керак бўлса, ташаббусни ўз қўлларига олишяпти ҳам. Бежизга ҳар икки жамоа ярим ҳимоя­чилари ҳам маҳсулдорлик борасида ҳужумчилардан қолишмайдилар. Тўғрироғи, устунлик ҳам қилишяпти. Ҳар икки жамоада ҳам энг сермаҳсул ­ўйинчилар ярим ҳимояда ўйнашади. Қолаверса, Аҳмедов ҳам, Ривалдо ҳам жамоа етакчилари саналишади. Бунинг эса салбий томони ҳам йўқ эмас. Нега дейсизми? Бордию, етакчилар майдонга тушишмаса нима бўлади? Уларнинг ўрнига етакчиликни ўз қўлига оладиганлар борми?

Шунингдек, ҳар икки жамоада ҳам мамлакатимизнинг энг кучли ҳимоячилари ўйнашларига қарамай, бу чизиқда муаммолар борлиги кўзга ташланмоқда. «Бухоро» ва «Қизилқум» футболчилари тирқиш топа олган ҳимоя «Поханг» ёки «Ал-Иттиҳод»нинг тезкор ҳужумларига дош бера олармикин?

 Ҳа майли, муҳим учрашувлар арафасида қалбингизга хавотир уруғларини сепмай қўя қолай. Ҳимоячиларимизнинг маҳорати ва тажрибаларига ишонганим учун ички учрашувларда йўл қўйган хатоларини беписандликка йўйиб қўя қолай. Уларнинг Ватан шаъни учун майдонга тушилган пайтда бор эътиборни жамлаб, юқори савияда ўйнашларига шубҳам йўқ.

Ижозатингиз билан, азиз мухлислар, барчамиз номимиздан ҳар икки жамоамизга ОМАД тиласам. ЗАФАР қучгин, «Бунёдкор»! ОМАД ёр бўлсин, «Пахтакор»!

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Категория: Новости Футбола | Просмотров: 756 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz