2011 йилда Савдо комплексидаги ҳар бир шаҳобча касса аппаратлари ва пластик карточкаларни қабул қилувчи териминаллар билан таъминланади. Ўзбекистон Солиқ қўмитаси сайтида берилган маълумотга кўра, бозорларни савдо комплексларига айлантириш президентимиз томонидан 26 апрел куни имзоланган”Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини мукаммаллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги қарор асосида амалга оширилади.
Қарорда қайд этилишича, 2011 йил 1 январидан бошлаб, эски-туски сотилувчи бозорлардан ташқари барча бозорлар касса аппаратлари ва пластик карточкалар қабул қилувчи терминалга эга бўлган шаҳобчалардан иборат савдо комплексларига айлантирилади.