CHORSHANBA, 2025.01.01, 04:59
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Сентябрь » 29 » XX-ASRNING FOJIYALARI
22:21
XX-ASRNING FOJIYALARI
Ўтган XX аср —  техника асри, қирғинбаротлар асри, инсоннинг фазога қадам қўйиш асри, энг оламшумул кашфиётлар асри, инсон ҳуқуқлари асри каби яна бир қанча таърифлар билан тарих зарварақларига битилди.
Замонавий техника ва технология тараққий топгани сари уларнинг самараси билан бир қаторда улар туфайли рўй бераётган фожиалар қамрови ҳам ўсиб келмоқда. Ўтган асрда яшаб ўтган таниқли физик олимнинг фикрича, бу — инсоният қўлга киритаётган тараққиёт ютуқлари учун берилаётган қурбонликлар.
Эътиборингизга ўша «қурбонликлар» дея таъриф берилган фожиали воқеаҳодисаларни ҳавола этамиз.
АЭРОКОСМИК ҲАЛОКАТЛАР
1933 йил 4 декабр – америкаликларнинг «Акрон» номли дастлабки ҳаво транспорт тури сув ҳафзасига қулаши оқибатида 73 киши ҳаётдан кўз юмади. Бу воқеа дирижаблда содир бўлган энг катта фожиа сифатида қайд этилган;
1935 йил 18 май – Максим Горкий номи билан аталган «АНТ-20» русумли саккиз двигателли самолёт парвоз давомида кузатувчилик вазифасини ўтаган кичик ҳаво транспорти билан тўқнашиб кетади. Натижада 80 нафар йўловчи ва 8 кишидан иборат экипаж аъзолари ҳалок бўладилар;
1953 йил 3 май - кучли бўрон туриши оқибатида дунёдаги биринчи реактив лайнер — «Комета-1 G-ALYV» ерга қулаб тушди. Ҳалокат содир бўлган жой Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳри яқинидаги ҳудуд. Ушбу бахтсиз ҳодиса 43 кишининг ҳаётига зомин бўлди;
1969 йил 16 март – Венесуэланинг Маракайбо шаҳридан ҳавога кўтарилган «DС-9» русумли самолёт ҳалокатга юз тутди. Бахтсиз ҳодиса 155 кишини ҳаётдан олиб кетди;
1971 йил 30 июн – «Союз-11» номли космик станция Ерга қўнаётиб герметик ҳолати бузилиши оқибатида ёниб кетади. Волков, Добровольский ва Пацаев исмли уч фазогир фожиали ўлим топади;
1974 йил 3 март – Туркиянинг «DC-10» русумли фазо станцияси Париж осмонида ҳалокатга учрайди. Ушбу фожиа ҳам сунъий йўлдошнинг юкхонасида пайдо бўлган герметик ҳолатнинг бузилиши оқибатида содир бўлади. Натижада 346 киши ҳалок бўлди;
1976 йил 3 август – «Боинг-707» русумли самолёт Марокашнинг Агадир шаҳри яқинидаги тоғ ёнбағрига қулайди. 188 киши аянчли ўлим топади;
1977 йил 27 март – Канар ороллари таркибига кирувчи Тенерифе аэропортидаги кўниш майдончасида иккита «Боинг-727» самолёти тўқнашиб кетиши натижасида мисли кўрилмаган фожиа содир бўлди. Иккала ҳаво транспортида бўлган экипаж аъзоларию йўловчилардан ташқари аэропорт ходимлари ҳам жабр кўрди. Ушбу фожиа ҳаётдан 582 кишини олиб кетди;
1979 йил 25 май – Ақшнинг Чикаго шаҳридаги «О’Хара» халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилган «DC-10» русумли самолёт ҳалокатга юз тутди ва 275 кишининг бевақт ўлимига сабабчи бўлди;
1980 йил 19 август – Саудия Арабистони ҳаво йўлларига тегишли «Тристар» русумли самолёт Эр-Риад аэропортига ҳалокатли қўниши оқибатида 301 киши фожиали ўлим топди;
1985 йил 12 август – Япония ҳаво йўллари тизимига қарашли «Воинг-747» Огура тоғи осмонида портлаб кетди. Ушбу ҳалокат 520 нафар кишининг ҳаётига нуқта қўйди;
1986 йил 28 январ – АҚШнинг Канаверал синов майдонидан ўт олган «Челленжер» фазо кемаси орадан бир неча сония ўтмасданоқ портлаб кетди. 7 нафар фазогир шу ондаёқ ҳалок бўлдилар;
1991 йил 11 июл – Нигерия аэропортларидан биридан ҳавога кўтарилган «DC-8» русумли самолёт Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига қўнаётиб ҳалокатга юз тутди. Авиаҳалокат 261 кишининг ўлими билан якунланди;
1996 йил 12 ноябр - Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳридан кўтарилган Арабистон ҳаво йўлларига тегишли «Боинг-747» русумли самолёт қўниш майдони томон учаётган Қозоғистон авиатармоғига қарашли «Ил-76» русумли ҳаво кемаси билан тўқнашиб кетиши натижасида фожиали бахтсиз ҳодиса рўй берди. 372 нафар киши ҳаётдан кўз юмди;
1998 йил 2 сентябр – Канаданинг Галифакс ороллари атрофидаги денгизга кўлаган «МакдонелДуглас» аэробуси 229 кишининг ўлимига сабаб бўлди.
ПОРТЛАШЛАР
1906 йил 10 март –Франциядаги «Курьерс» кони портлаши оқибатида 1060 киши ҳаётдан кўз юмди;
1917 йил 6 декабр – дунё тарихида тасодиф туфайли юзага келган портлашнинг энг каттаси Канаданинг Галифакс шаҳри яқинида содир бўлди. Ушбу фожиа 1654 кишини ҳаётдан олиб кетди;
1931 йил 12 феврал – Хитойнинг Манчжурия вилоятидаги конларнинг бирида портлаш рўй берди. 3000дан зиёд киши вафот этди;
1935 йил 26 октябр – Хитойнинг Лянчжоу ҳудудидаги қурол­аслаҳа омборида портлаш содир бўлиб, натижада 2000 дан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмди;
1942 йил 25 апрел – Хитойнинг Манчжурия вилоятидаги кўмир конларининг бирида портлаш содир бўлди. 1549 киши шахта қувурлари остида қолди;
1949 йил 29 ноябр – Германиянинг Йоханнгеоргендштадт ҳудудидаги уран конида кучли портлаш рўй берди. Фожиа 3700дан зиёд кишининг ўлимига сабаб бўлди;
1956 йил 17 август – Колумбиянинг Кали шаҳрида портловчи моддаларни ташиётган ҳарбийлар карвони портлади. Фожиа туфайли 1100 киши ҳаётдан кўз юмди;
1982 йил 2 ноябр – Афғонистоннинг Саланг ерости йўлида портлаш содир бўлди. алок бўлганлар сони 1000 кишидан 3000 кишигача деб тахмин қилинади;
ТЕМИРЙЎЛ ҲАЛОКАТЛАРИ
1915 йил 22 май – Шотландиянинг Гретна ҳудудида содир бўлган даҳшатли темирйўл ҳалокати 227 нафар кишининг ҳаётига зомин бўлди;
1917 йил 12 декабр – Францияда дунёдаги энг мудҳиш темирйўл ҳалокати содир бўлди. Фожиа 800 кишининг бевақт ўлими билан якунланди;
1918 йил 9 июл – АҚШнинг Теннесси шататида иккита йўловчи поезд тўқнашиб кетиши оқибатида даҳшатли фожиа содир бўлди. 101 киши ҳаётдан кўз юмди, юзлаб кишилар бир умрга ногирон бўлиб қолдилар;
1944 йил 2 март – Италиянинг жанубий ҳудудидаги Салерно шаҳри яқинида йўловчи поезд ҳалокатга учради, натижада 521 киши ҳалок бўлди;
1955 йил 3 апрел – Мексиканинг Энарес дарёси бўйидаги Гвадалахара шаҳрида йўловчи поезднинг ҳалокатга учраши оқибатидан 300дан зиёд киши ҳаётдан кўз юмди;
1981 йил 6 июн - Ҳиндистоннинг шимолий ҳудудидаги Бихари Шариф шаҳрида содир бўлган темирйўл ҳалокати оқибатида 500 киши вафот этди;
1985 йил 13 январ – Африка қитьасидаги энг катта темирйўл ҳодисаси рўй берди. Ҳабашистонда содир бўлган машъум бахтсиз ҳодиса туфайли 392 киши бевақт ўлим топди;
СУВ ҲАВЗАСИДАГИ ҲАЛОКАТЛАР
1904 йил 15 июн – АҚШнинг НьюЙорк штатидан оқиб ўтадиган ИстРивер дарёсида «Генерал Слокум» номли саёҳатчи кема сув қаърига ғарқ бўлади. Ушбу бахтсиз ҳодиса 1030 кишини ҳаётдан олиб кетади;
1912 йилнинг 14 апрелидан 15 апрелига ўтар кечаси - Шимолий Атлантика сатҳида «Титаник» кемаси ҳалокатга юз тутади. Музқоя билан тўқнашув оқибатида рўй берган фожиада 1515 киши йўловчи ва экипаж аъзолари ҳалок бўладилар;
1912 йил 28 сентябр – Япония яримороли қирғоқларида «Кисемару» номли кема чўкиши оқибатида 1000дан зиёд киши ҳаётдан кўз юмади;
1914 йил 29 май – Авлиё Лаврентий дарёсида «Ирландия Қироличаси» номли инглиз кемаси Норвегиянинг юк ташувчи кемаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида 1012 киши дарё тубига ғарқ бўлади;
1916 йил 26 феврал - Ўртаер денгизида французларнинг «Прованс» ҳарбий кемаси ҳалокатга учраши оқибатида 3100 киши фожиали ўлим топади;
1917 йил 6 декабр – Канаданинг Галифакс шаҳри яқинидаги сув ҳавзасида французларнинг қуроласлаҳа ортилган «Монблан» кемаси Бельгиянинг «Имо» номли йўловчи кемаси билан тўқнашиши оқибатида фожиа рўй берди. Бахтсиз ҳодиса туфайли 1600 киши вафот этди;
1921 йил 18 март – Жанубий Хитой денгизида «Гонконг» номли кема ҳалокатга юз тутиб, 1000га яқин киши сув қаърига ғарқ бўлди;
1944 йил 14 апрел - Ҳиндистоннинг Бомбей шаҳри яқинидаги Араб денгизида «Форт Стайкин» номли кема ҳалокатга учради. Сув транспортининг бортига ортилган қурол­аслаҳалар портлаши оқибатида содир бўлган ушбу фожиа 1300 кишини ҳаётдан олиб кетди;
1949 йилнинг ноябр ойида – аскарларни ҳарбий қисмларга кўчирувчи Хитой армиясига тегишли кема Манчжурия вилояти яқинидаги сув ҳавзаларининг бирида чўкиб кетди. Ҳалокат натижасида 6000дан зиёд киши қурбон бўлди;
1954 йил 26 сентябр – Япониянинг Хонсю ва Хокайдо ороллари ўртасидаги Цугару кўрфазида «Тоя Мару» номли паром ҳалокатга учраши оқибатида 1172 киши ҳаётдан кўз юмади;
1987 йил 20 декабр – Филиппиннинг «Дона Паз» пароми ва «Виктор» танкери (ёқилғи ташиш кемаси) Таблас кўрфасида тўқнашиб кетиши оқибатида 3000дан зиёд киши вафот этди;
1994 йил 28 сентябр – Болтиқ денгизида эстонларнинг «Эстония» номли йўловчи кемаси сув остига ғарқ бўлди. 852 киши ҳалок бўлди;
ЁНҒИНЛАР
1903 йил 30 декабр – АҚШнинг Чикаго шаҳридаги «Ирокез» театрида ўт чиқиши оқибатида 602 нафар киши фожиали ўлим топди;
1913 йил 14 октябр – Буюк Британиянинг Уэльс яриморолидаги тошкўмир конида ёнғин чиқади. Бахтсиз ҳодиса 439 кишини ҳаётдан олиб кетди;
1918 йил 12 октябр - АҚШнинг Миннесота штати яқинидаги ўрмонда рўй берган ёнғин  400га яқин кишининг ҳаётига зомин бўлди;
1942 йил 28 ноябр – АҚШнинг Бостон штатидаги тунги клубда ёнгин чиқиши оқибатида 491 киши фожиали ўлим топди;
1949 йил 2 сентябр – Хитойнинг Чунцин шаҳри яқинидаги аҳоли яшайдиган қўрғонга ўт кетиши натижасида 1700 киши ҳаёт билан видолашади;
1978 йил 20 август – Эроннинг Ободон шаҳридаги кинотеатрда ёнғин чиқади. 422 киши ҳалок бўлади.
ЭКОЛОГИК ҲАЛОКАТЛАР
1969 йил 28 январ – АҚШнинг Калифония штатидаги Санта­Барбара канали сузиб ўтаётган ёқилғи ташиш кемасида техник нозосликлар пайдо бўлиши натижасида тонналаб нефт сув ҳавзасига тўкилади. Сўнгра кема сув тубига чўкиб кетиши оқибатида бир неча йиллар каналга туташ денгиз заҳарланади;
1969 йил 2 июн - Ғарбий Европа давлатлари, хусусан Германиядан оқиб ўтадиган Рейн дарёсига 25 килограммлик иккита идишда «Тиодан» номли заҳарли модда оқиб кетади. Натижада миллионлаб дарё балиқларига қирон келади;
1976 йил 10 июл – Италиянинг Севезо шаҳридаги кимё заводида содир бўлган портлаш оқибатида ҳавода диоксин булути ҳосил бўлади. Икки ҳафта давомида заҳарли ҳудудда қолган аҳоли эвакувация қилинади. Шундан сўнг шаҳарга 16 ой давомида ҳеч кимни киритмайдилар;
1979 йилнинг апрел ойи – Свердловск шаҳридаги (Россия) Микробиология институтида эҳтиётсизлик туфайли ҳавфли касаллик вируси тарқалади. Касаллик 3 км радиусдаги майдонга тарқалиб, бир неча юз кишининг ҳаётига зомин бўлгандан сўнггина ушбу ҳалокатни бартараф қилишга эришилди;
1984 йил 3 декабр - Ҳиндистоннинг Бхопал шаҳридаги кимё моддалар заводидаги авария туфайли ҳавога метилизоцианат гази чиқиб кетади. Газ асоратлари орадан бир неча кунлар ўтгандан сўнг пайдо бўлиб, узоқ йиллар давомида кишилар соғлигига таъсир қилади;
1986 йил 1 ноябр – Швейцариянинг Базел шаҳридаги «Сандоз» фармацевтика заводида содир бўлган ёнғин оқибатида Рейн дарёсига минг тоннадан зиёд заҳарли моддалар оқиб кетади. Бахтсиз ҳодиса туфайли дарёнинг ҳайвонот дунёсига талофат етади ва шу атрофдаги ичимлик суви яроқсиз ҳолга келади;
1991 йил 34 январ – Ироқ Қувайт нефт қувурларидан олинган қайта ишланмаган нефтни денгизга тўка бошлади. Натижада Форс кўрфази экологик ҳалокат ҳудудига айланди.
У.Урунов тайёрлади

Категория: QIZIQARLI | Просмотров: 1216 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz