«The Robot Zoo», деб номланган ҳайвон-роботлар кўргазмаси Будапештдаги «Миллениум» истироҳат боҚида ўз ишини бошлаган. Болалар бу ерда электрон қурилмалар ёрдамида ҳаракатга келадиган «тирик» ҳайвонот олами билан яқиндан танишиши мумкин.
Саккизта ҳайвон болалар жуда қизиқиши мумкин бўлган йиртқич махлуқлар шаклида яратилган. Масалан, томошага келганлар бу ерда бақаламуннинг ранги қандай ўзгараётганидан, улкан денгиз кальмарининг ҳаракатидан завқланиши мумкин.
Шунингдек, роботлар ҳайвонот боҚида жирафа, уй чивини, учар сичқонларни ҳам кўриши мумкин.
|