Ўзбекистон мобил алоқа операторлари ёзда саккиз хонали рақамларга ўтиши мумкин.
Бу ҳақда 11 март куни "Билайн” бош директори Александр Воробьевнинг интервьюсига асосланиб, UzDaily нашри хабар бермоқда.
Воробьевнинг сўзларига кўра, саккиз хонали рақамларга ўтиш дастури жорий йилнинг ўрталаридан бошланади.
"Саккиз хонали рақамларни жорий қилиб, биз янги рақамлар эга бўламиз ва уларни мижозларга тақдим этиш имкониятимиз бўлади”, - дейди Воробьев. Компания раҳбари Ўзбекистон бўйлаб етти хонали рақамларнинг деярли 100 фоизи банд эканини қайд этди.
Аввалига мобил оператор 2013 йилнинг охирига бориб, рақамлар бандлиги 90 фоиз, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларда ушбу кўрсаткич 99 фоизни ташкил этиши, шу сабабли сифатни яхшилаш устида иш олиб бориш ва хизматни ривожлантиришга қийинчилик туғдираётганини маълум қилган эди.