Главная » 2012»Февраль»25 » Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган телефонлар 30-40% арзон бўлади
01:00
Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган телефонлар 30-40% арзон бўлади
Баҳорнинг ўрталаридан бошлаб, "Навоий” ЭИИЗдаги "OliveTelecom" ҚКда уяли алоқа телефонларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, "OliveTelecom" корхонаси Ҳиндистоннинг "Olive Telecommunication Pvt. Ltd." Компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
"Унинг базасида қурилмаларнинг кенг ассортименти ишлаб чиқарилади. Уларнинг нархи хориждан олиб келинадиганларникидан 30-40% арзон бўлади. Абонентларимизга ҳамёнбоп ва асосийси сифатли ҳамда Ўзбекистонга мослаштирилган қурилмаларни таклиф этиш масадида ушбу ишлаб чиқаришга йўлга қўйяпмиз", - дейди "Ўзбектелеком” матбуот хизматининг раҳбари Александр Сучков "Пойтахт” радиостанциясига берган интервьюсида.
Қайд этиб ўтамиз, лойиҳани амалга ошириш учун 15 млн.АҚШ доллари миқдорида инвестиция талаб этилади, улардан 10,5 млн. маблағ ускуналарни сотиб олишга, 2 млн. маблағ эса, қурилиш ишларига йўналтирилади. Дастлабки йили 1 млн. дона телефон ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.