Яхши натижа! Аммо бунданда яхшироқ бўлиши ҳам мумкин эди. Нолимаймиз, Япония билан ўйинда бир очко тўплаш ҳам қониқса бўладиган натижа, шунисига ҳам шукур.
Терма жамоамиз ўйинга ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёр эканлигини бутун учрашув давомида намойиш этди. Кучли жисмоний тайёргарликга эга японлар билан Осиёнинг мана-ман деган жамоалари ҳам тенгма-тенг ўйнай олмайди.
Учрашув биз учун жуда омадли бошланди. Ўйиннинг биринчи бўлимининг 8-дақиқасида сардоримиз Сервер Жепаров томонидан кутилмаганда берилган зарбага меҳмонлар дарвозабонининг "реакция"си етмади. Ҳужумни Гейнрих чап қанотдан тўпни жарима майдонига ташлаб бериб бошлаган эди.
Шундан сўнг бироз муддат кунчиқар юрт вакиллари ташаббусга эга бўлишди. Аммо ҳимоячиларимиз деярли ҳатога йўл қўймади. Айниқса Ислом Тўхтаҳўжаевнинг ҳимоядаги жонбозлиги терма жамоамизга анчайин қўл келди.
Иккинчи бўлимда терма жамоамиз жуда фаол ўйин кўрсатди, бир неча бора рақиб дарвозаси томон ҳавф солишди, аммо барча ҳаракатлар бесамар кетаверди. Учрашувнинг 65-дақиқасида Германиянинг "Штутгарт" клуби ҳужумчиси Шинжи Оказака Игнатий Нестеревни доғда қолдирди ва ҳисобни тенглаштирди.
Японлар ҳисоб тенглашгандан сўнг бутунлай ҳимояга ётиб олди. Учрашувнинг қолган қисмида ҳисоб ўзгармади ва Ўзбекистон ҳамда Япония ҳисобига бир очкодан ёзиб қўйишди.
Ўзбекистон - Япония 1:1 (1:0) Голлар: Жепаров, 8 - 1:0. Оказаки, 65 - 1:1
Ўзбекистон: Нестеров, Карпенко (Исмоилов, 76), Муллажонов, Ислом Тўхтахўжаев, Виталий Денисов, Ҳайдаров, Аҳмедов, Жепаров, Кападзе, Гейнрих (Гейнрих, 78), Бақоев (Турсунов, 54)
Япония: Кавашима, Учида, Комано (Макино, 82), Абэ (Кийотаке, 46), Эндо, Йошида, Кагава, Конно, Хасебе, Ли, ОказакиD
|