Ўзбек адабиёти оғир жудоликка учради. Ўзбекистон халқ ёзувчиси,
атоқли адиб Одил Ёқубов шу йил 21 декабр куни 83 ёшида вафот етди. Одил
Ёқубов 1926 йили хизматчи оиласида туғилди. 1944 йилда ўрта мактабни
тугатиб, 1945-1950 йилларда ҳарбий хизматни ўтади. 1951-1956 йилларда
Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)
филология факултетида таҳсил олди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида маслаҳатчи, "Литературная
газета”нинг республикамиз бўйича махсус мухбири, "Ўзбекфилм”
киностудиясида ва Кинематография давлат қўмитасида бош муҳаррир, Ғафур
Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида бош муҳаррир ўринбосари,
"Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг бош муҳаррири, Ёзувчилар
уйушмаси раиси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамашунослик қўмитаси
раиси ва Марказий Осиё халқлари маданияти ассамблеясининг биринчи
витсе-президенти лавозимларида хизмат қилди.
Одил Ёқубов катта ва сермазмун ижод йўлини босиб ўтди. Адибнинг
биринчи йирик асари "Тенгдошлар” қиссаси 1951 йилда нашр етилди. Қарийб
ярим асрлик ижодий фаолияти давомида Одил Ёқубов яратган ўнлаб насрий
китоблар, жумладан, "Икки муҳаббат”, "Муқаддас”, "Қанот жуфт бўлади”,
"Биллур қандиллар”, "Излайман” каби қиссалар, "Ер бошига иш тушса”,
"Улуғбек хазинаси”, "Диёнат”, "Оқ қушлар, оппоқ қушлар”, "Адолат
манзили” сингари романлар адабиётимиз хазинасидан муносиб ўрин егаллади.
Меҳнаткаш ва бағрикенг халқимизнинг мураккаб тарихи ва бугунги ҳаёти
катта маҳорат билан акс еттирилган бу асарларнинг аксарияти кўпгина
хорижий тилларга таржима қилиниб, чет елларда чоп етилган. Одил Ёқубов
бадиий проза билан бир қаторда драматургия ва публитсистика жанрларида
ҳам самарали ижод қилиб, ўзининг ёрқин истеъдодини намоён етди.
Атоқли ёзувчининг ўзбек адабиётини ривожлантиришдаги хизматлари
давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган. У "Ўзбекистон халқ ёзувчиси”
фахрий унвони, Давлат мукофоти, "Дўстлик” ва "Ел-йурт ҳурмати”
орденлари билан тақдирланган еди.
Улкан адиб ва жамоат арбоби Одил Ёқубовнинг хотираси қалбларимизда
ҳамиша сақланиб қолади. И.Каримов, И.Собиров, Д.Тошмуҳамедова,
Ш.Мирзиёев, А.Арипов, Х.Султонов, А.Орипов, Б.Алимов, П.Қодиров
|