Тан олиш керакки, ёшларимизни бугунги
ғалабалари ҳам жуда ҳам ишончли чиқмади. Аммо, якуний натижа биз
кутгандан ҳам аъло даражада бўлди. 2-турдан cўнг кейинги босқич
йўлланмаси қўлга киритилди.
Аммо, кейинги учрашувда ҳам ҳеч
бўлмаса дуранг натижа қайд этилса мақсадга мувофиқ бўларди. Зеро, А
гуруҳида 1- ўрин мезбонларга тегишли бўлиши кутилмоқда. Шундай экан,
бизни Сурия ёки С.Арабистони ёшларини "мўлжалга” олиб майдонга тушсак
яхши бўларди. Бироқ, бош мураббий Марат Кабаев ва унинг шогирдлари ўз
кучарига ишонаётганликларини ҳисобга олсак, рақиб танламасак ҳам бўлади. Шу
ўринда айтиш жоизки, М.Кабаев ҳам худди А.Убайдуллаев сингари ҳимоявйи
футболни танлаган кўринади. Қўпол қилиб таъриф берадиган бўлсак улар
ўйинда ҳисобни очиб, ушбу ҳисобни "ушлаб қолиш” илинжида
бўлишмоқда...Яна нима ҳам деймиз, ким аслида ким эканлигини вақт
кўрсатади. Нима бўлганда ҳам футболчиларимизни кейинги босқичга
чиққанликлари билан табриклаб қоламиз. Бинобарин, асосий мақсадимиз ярим финалга чиқиш. Зеро, ярим финал босқичи иштирокчилари ЖЧ финал босқичига йўлланма олишади.
Ёшлар ўртасида Осиё чемпионати. В гуруҳи. 2-тур.
БАҲРАЙН - ЎЗБЕКИСТОН - 0:1 (0:1) Бош ҳакам: Во Мин Три (Вьетнам). Гол: Павел Смоляченко (17). Ўзбекистон:
12. Виктор Мочалов, 3. Салим Мустафоев, 4. Фаррух Нурлибоев (с), 27.
Егор Кримец, 22. Акбар Исматуллаев, 6. Владимир Козак, 18. Павел
Смоляченко, 9. Мирғиёс Сулаймонов, 17. Сардор Мирзаев (24. Александр
Лупашко, 76), 7. Сардор Рашидов (8. Абдумутоллиб Абдуллаев, 46), 10.
Темурхўжа Абдухолиқов (32. Бекзод Мирҳайдаров, 65).
В гуруҳи. 2-турдан кейинги вазият.
№ |
Жамоа |
Ў |
Ю |
Д |
М |
Голлар |
О |
1 |
Ўзбекистон |
2 |
2 |
0 |
0 |
2-0 |
6 |
2 |
Шимолий Корея |
2 |
1 |
0 |
1 |
3-1 |
3 |
3 |
Баҳрайн |
2 |
1 |
0 |
1 |
1-1 |
3 |
4 |
Ироқ |
2 |
0 |
0 |
2 |
1-5 |
0 |
|