ФИФА декабр ойи учун терма жамаоаларнинг янги 2010 йилнин эса сўнгги
рейтингини эълон қилди. Вадим Абрамов қўл остидаги Ўзбекистон миллий
терма жамоаси 2010 йилни 109-ўринда якунлайдиган бўлди. Ўтган ойга
нисбатан таққослайдиган бўлсак 3 поғона пастлашиш кузатилган.
Осиё чемпионатидаги рақибларимиз – Қатар 260 очко билан 113 ўриндан бир
поғона пастлаган, Хитой эса 389 очко тўплаб икки ўрин юқорилаган бўлса,
яна бир гуруҳимиз аъзоси Қувайт 317 очко тўплаб уч поғона юқорига
силжиган.
Жаҳон ва вице-жаҳон чемпионлари - Испания ҳамда Голландия терма
жамоалари ўз ўринларини сақлаб қолишган бўлса, Германия учинчи ўринни
Бразилия билан алмашди.