Яқинда бўлиб ўтган бир тўй жаҳон ОАВлари диққат марказида. Бу шундай оламшумул тўй эдики, шунчаки эътиборсиз бўлиш асло мумкин эмасди...
НЕФТЬ МАГНАТ ЎҒЛИНИНГ ТЎЙИГА СОВҒА
Ўзбек нефть магнат Азам Асланов ўғлининг тўйига Ҳолливуддан Женнифер Лопезни совға қилишди. "Айвазов” пансионатида ўтказилган оламшумул тўйда махсус тансоқчилар хизматда бўлишди. 40 дақиқа учун Женнифер Лопез эски хитлари куйлаши баробарида тўй эгаларидан ҳам айрим хитлари учун буюртма олди. Унинг ташрифи учун 1 миллион доллар ҳақ тўланди. Бу эса суперюлдуз ҳар бир дақиқаси учун 25000 доллар ишлади дегани!
ТЎЙ ЎРТАСИДА ЧИРОҚ ЎЧДИ Жей Лонинг тўйдаги иштироки муносабати билан пансионатда салкам бир ой давомида декорация қуришди ҳамда аппаратуралар ўрнатишди. Айтишларича, тўй базмини ҳатто вертолётдан туриб суратга олишган. Хонанда кечки тўққизда саҳнага чиққан. Унга қадар эса меҳмонлар Николай Басков ҳамда Максим Галкин ижодидан баҳраманд бўлишган. Жей Ло биринчи чиқишидаёқ ҳаммани ҳайратга солиб, либосини алмаштириш учун пардозхонага кириб кетган. Шу пайт бирдан чироқ ўчган. Тансоқчилар ҳамда раққослар тезда қўл телефонлари орқали хонанданинг йўлини ёритишга киришган. Бироқ, 5 дақиқа ўтиб, генератор орқали яна чироқни ёқиб, саҳнани ўз ҳолига келтиришган.
4 ТА ЛИБОС
Қримга юлдуз шахсий самолётида учиб келган. Женнифер ўзи билан бирга иккита жамадон олиб, уларнинг бирига атир-упасини, иккинчисига гардеробидаги энг қиммат либослари ва оёқ кийимларини жойлаган (Prado ва Versace либослари, Мanolo Blanick ва Casad оёқ кийимлари). Олигархнинг тўйида юлдуз саҳна ортига 4 маротаба ўтиб, саҳнада ҳар гал бежирим либосларда намоён бўлган.
БИР КЕЧА БИР УМРГА ТАТИДИ
Хонанданинг АҚШдан ўзи билан бирга 8 та раққоси Ялтадаги энг қиммат меҳмонхона "Ореанда”да жойлашган. Жей Ло эса ундан-да қиммат отель "Вилла Елена”нинг 5 хоналик люксида ҳордиқ чиқарган! Атиги бир кеча тунаган хонанда Ялтани айланишга ҳам улгурмаган. Бироқ, унинг тинимсиз табассумлари ҳамда меҳмонхона "Ташрифлар китоби”га битган дастхати Қримликлар учун унутилмас воқеа сифатида ёдда қолган. Бир кеча бир умрга татиди!
БОШҚА ТАФСИЛОТЛАР
1.Тўй шарқона услубда ўтказилган. "Офарин” нинг раққосалари ўзбекона рақслардан попурри тақдим эттишган. Ундан ташқари, меҳмонхона ходимлари билан бир қаторда, украинча либослар кийиб, меҳмонларга шампан виноси ҳам улашишган.
2.Меҳмонларга завқ улашиш учун Женнифер Лопез билан бир қаторда россиялик 15 та юлдуз ҳам таклиф этилган: Басков, Киркоров, Земфира, "Город-312”, Мумий Тролль... Кечани Камеди Клаб резидентлари олиб боришган: Александр Ревва, Тимур Батрутдинов ва Гарик Харламов.
3.Келин ва куёвни Беркут ва Грифон отрядлари, бутун тўйхонани эса автомат билан қуролланган тансоқчилар қўриқлашган.
4.Маълумотларга қараганда, шу биргина кеча учун 15 миллион доллар сарфланган бўлиб, бу Қрим тарихидаги энг қиммат тўй ҳисобланади.
5.Женнифер Лопез талабига биноан саҳнага ўрнатилган овозкучайтирувчи аппаратлар 20 тоннани ташкил этган!
6.Бошқа сюрпризлар: тўйхона декорацияси Регистон майдонидаги Шердор мақбарасидан яққол нусха эди; тўй сўнгида 15 дақиқа мушаклар отилди; келин ва куёв тўйдан сўнг бетакрор безатилган яхтада кетишди...
7.Тўйдан кейин, эрталаб аёллар учун ўтадиган базмда яна Юлдуз Усмонова ҳам жонли ижрода концерт берди!
BATAFSIL FOTOSURATLARNI TOMOSHA QILISH
Jasur HAMROYEV
|