Дунёнинг ишлари қизиқ. Шоу-бизнесимизда содир бўлаётган айрим воқеалар наинки таажжубга солади, на кулишингизни, на йиғлашингизни билмай қоласиз. Биз ҳам эшитдик-у, донг қотдик! Машҳур бир актрисамиз тўй қилди. Кўплаб юлдузлар хизматда бўлди. Улар келин ва куёвга на бахт тилашини билди, на сирни бекитиб ёлғон тўйнинг гувоҳи бўлаётганидан истиҳола қила олди. Кино оламидаги таниқли ёш актрисалардан бири (исмини айтсак, уни эл олдида изза, шарманда қилиб қўйишдан тортиндик) ижарага куёв топди ва эл олдида ўзини тоза кўрсатиб, элга ош берди. Қўни-қўшни, таниш-билиш .... ҳамма хурсанд! Келин тўйда мазза қилиб рақсга тушди, сунъий бўлса-да, хурсандчилигини меҳмонларга кўрсатишга ҳаракат қилди. Куёвга ҳеч нарсанинг фарқи йўқ! Тўйда рол ижро этиб бериши учун ҳақини тўлашган! Устига-устак, бундай машҳур актрисанинг ёнида куёвлик вазифасини бажараётганидан хурсанд. Биронта куёвжўра ҳам кўринмайди... Тўй тугади. Ҳамма меҳмонлар тарқалди.... Келин тунги 2.00-3.00ларда эса дискотекада сакрайди! Нима дейишга ҳам ҳайрон қоласан. Бу бировнинг шахсий ҳаёти, нима фарқи бор, дея аралашмаслик ҳам мумкин. Бироқ, сохта яратилган бахтнинг умри қанча бўларкин? ЎЗБЕК ШОУ-БИЗНЕСИДА ЮЛДУЗЛАР ИЖАРАГА КУЁВ ТАНЛАШИНИ ҚАНДАЙ ТУШУНИШ МУМКИН? ОММАНИ АЛДАШИ ТАЙИН, БИРОҚ, УЛАР, АВВАЛО, ЎЗ-ЎЗИНИ АЛДАБ ҚЎЙМАЯПТИМИКАН? Жасур
|