CHORSHANBA, 2025.01.01, 04:48
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 4
MEXMON 4
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Апрель » 12 » Ўзбек киносида “Охирги қарз”
22:18
Ўзбек киносида “Охирги қарз”

Ўзбек киносида ўз ўрнига эга, таниқли аёл актрисалардан бири Зебо Наврўзовадир. Унинг бошқа ҳамкасбларидан ажралиб турадиган асосий хусусиятларидан бири доимий равишда у яратадиган фильмларнинг бош қаҳрамон образида фарзандларининг намоён бўлишидир. Яқинда кенг оммага ҳавола этилган янги картина "Охирги қарз” ҳам фикримизнинг навбатдаги тасдиғидир. Тўғри, бу унинг шахсий иши. Биз эса шу картина атрофида туғилган бир-икки саволлар билан Хоним Наврўзовага мурожаат қилдик.

"Охирги қарз”. "Бўрилар” мавзусига ниҳоят, нуқта қўйдингизми?

-Ҳеч қачон.

-Битта мавзуга осилиб қолмаяпсизми?

-Мана шу мавзунинг орасида бошқа мавзуларга ҳам қўл уряпман. Унга қадар эса "Бўрилар” мавзуси етилиб келяпти. Назаримда, бу ўлмайдимган мавзу.

-Қайси фильмларни янги мавзу етилганига қадар яратишга улгурдингиз?

-"Хато”, "Шаҳарлик олифта”, "Йигитлар”, "Соғинч...”Бўрилар” фильмининг давомини суратга олишимиз ҳақида тинмай смс ва хатлар келди. Демак, қизиқиш ўз кучида.

-Кўпчиликнинг фикрича, фильмларингизда фақат ўғилларингизнинг рекламаси учун "куйиб-пишиш” бўлиб қолмаяптими?

-Фильмимда актёр танлашда энг аввало, истеъдодга эътибор қаратман. Ўғлимми ёки бошқаси, муҳими ёнаётган таланти бўлсин! Қанча ёш актрисаларнинг дебюти менинг фильмлар орқали-ку? Шахзода Матчанова, Нилуфар Усмонова, Ирода...Негадир, ўша фикр билдираётганларнинг кўзлари фақат менинг ўғилларимни кўряпти? Янги қиёфалар ҳақида нега сўрамайсизлар?

-"Охирги қарз” орқали томошабинларга нима демоқчи бўляпсиз?

-Бу дунё, бу ҳаракатлар, йиғилан молу дунё ҳаммаси ўткинчи ҳаётда қолиб кетади. Шундай экан, сенга ишонган инсонинг ишончини йўқотмаслик даркор! Ишончинг йўқолса, ҳаётда ҳаммаси бир четда қолиб кетади...”Бўрилар”нинг воқеалар ривожига бир назар ташланг...Етимликдан ёшлар катта бўлди. Бири ўлдирилди, қасд олиш учун бошқаси шу ишни такрорлаб, қамалиб кетди... Яна ҳаёт изига тушди ва кунларнинг бирида дўстлар орасидан кутилмаган тарзда сотқин пайдо бўлди. Ҳар ким ўзи учун ўзи жавоб беради! Дўстини сотган дўст минг бора кечирим сўрасин, муносабатларда қарз, охирги қарз қолди! У қутула олмайдиган сўннги қарз!

-Адашмасам, бу "Бўрилар 3”. Яна мантиқий давом эттириш мантиққа тўғри келармикан?

-Фильм давомийлигини кимдир тугатиш керак, кимдир давом эттириш керак, дейди. Насиб этиб, яна давом эттирсак, бу гал денгиз соҳилларида, узоқ юртларда суратга олмоқчимиз. Тўғри, бу жуда қийин. Агар маблағ жиҳатдан кўмак беришни исташса, катта-кичик ҳамкорларни кутамиз.

-Премъерадан сўнг кутилмаган табрик кимдан бўлди?

-Премъерада аксарият томошабинлар эркаклар эди. Шу боис таассуротларнинг кўпини эркаклардан кутгандим. Бироқ, ёши олтмишга етган бир аёл табриклади. Кўнглим учун гапиряптимикан, деб уни роса тингладим. Бироқ, сунъийликни пайқамадим. Кўзига қарасам ёниб турибди. Эркаклар, йигитлар муаммосини аёллар ҳам тушунди. Кўнглимдаги бир ҳақиқатни айтайми, бу фильмни эркакларга бағишлаганман!

-Мана ҳозир кўплаб фильмлар кино ижарада инқирозга учраяпти. Шу жараёндан "ўзингизни асраб қолиш” учун қандай чоралар кўргансиз? Фильм муваффақият қозонишига ўзингизни ишонтира оласизми?

-Эътибор беринг, инқирозга учраётган фильмлар бир-бирини бот-бот такрорлайверганидан сўнг шундай бўлади-да: қудалар, совчилар, келинлар, қайноналар...Это ужас! Бу билан ёшларга фақат тўй маросимларини ўргатишмоқчими? Амма-холалар чипта олганидан режиссёрлар хурсанд. Шахсан мен учун янги фильмимнинг молиявий инқирози, даромад олиб келмаслиги инқироз эмас! Келинлар мавзусига ёпишиб олган режиссёрларнинг савияси паст фильмлари орасида "Охирги қарз” "портлаганига” ишонаман. Менинг ҳам учта фарзандим бор. Шундан келиб чиққан ҳолда, ёшлар маънавияти билан қачон қизиқа бошлаймиз? Маданиятимиз илгарилаши ўрнига орқага кетмаяпсизми? Фильмимларимни томоша килаётган ёшларга кўпроқ унинг таъсир доираси қандай бўлиши мени учун жуда қизик. Ҳаётнинг маъноси нимада? Ўз қийматингни биладиган инсонлар борлигида. Чаллари, тўй ва шунга боғлиқ маросимлар атрофида яратилаётган фильмлар мавзусининг сийқаси чиқаётгани эса айни ҳақиқат

-Янги фильм премъерасидан сўнг ижодкорларга янги илҳом парилари йўлдош бўлиши бор гап. Қалбингизда қандайдир янги ғоялар уйғонганишга улгургандир?

-Онаизор мавзуси. Янги картинамни "Меҳрибонгинам” ёки "Онаизорим” деб номламокчиман. Муҳими, бу эмас. Картинада аёллар дарди бор. Бироқ, фильм ёшлар тарбияси учун катта куч бўлиб хизмат қилишига умидворман.

Жасур ҲАМРОЕВ



Қўшимча маълумотлар:

Ролларда:

Шохруххон

Бегзод Тожиев

Жалил Мавлонов

Илья Дудучкин

Янги киёфалар:

Шухрат юлдашев

Зафар турдиев

Севара отабоева

Саундтрек: Шохруххон, "Йигитлар йиғламайди!”.


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 1218 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz