Молиявий инқирозга қарамай, "GM Uzbekistan” раҳбарияти 2009 йил ёмон
келди, деб ҳисоблаётгани йўқ. Чунки завод ўз маҳсулотини сотиш учун
янги бозорларни ўзлаштира бошлади.
"АвтоОлам” журналига интервью берар экан, "GM Uzbekistan” ҚК
маркетинг, савдо ва автосервис бўйича бошқарувчи директори Тоҳир
Жалилов 2010 йилда Шимолий Африка ва Жанубий Америкада ўрнашиш вазифаси
белгилангани, шунингдек, Афғонистонда автомбилларни сотиш
режалаштирилганини хабар қилди.
- Умид қиламизки, рақобатчиларимиз ишлаётган бозорлардаги
позицияларни эгаллаб, савдо даражасини янги даражага кўтарамиз.
Албатта, анъанавий ҳажмларимизга қайтамиз. Ўзбек автомобилларининг
сифати янада яхшиланиши керак. Бу эса ички бозордаги харидорларни ҳам
хурсанд қилади, – деди у.
|