Руминиялик Иоанна Чиоанкининг ажойиб хоббиси бор. У 16 ёшидан буён сочини ўстиради ва сочлар керакли даражада ўсгач, қирқиб улардан кийим тўқийди. «Кўпгина аёллар мен қилаётган ишни бажаришга уриниб кўришган,-дейди Иоанна.-Аммо қўлларидан келмаган. Мен сочларим кераклича ўсишини йиллаб кутаман. Кейин улардан кўйлак тўқийман». Ҳозирда Чиоанки хоним 71 ёшда. Унинг гардероби эса анчагина бойиб қолган. Масалан, шляпа, шол рўмол, юбка, блузка, плашч, ҳамён, сумкача ва бир жуфт қўлқопларнинг ҳаммаси унинг сочидан тўқилган. Охирги йиллардан тўқилган буюмларнинг ранги бироз оқарган. Негаки, қарилик туфайли Чиоанки хоним сочлари оқара бошлаган. Аммо бу буюмлар барибир, совуқ кунларда баданга иссиқ беради. Ҳзининг ноёб касби билан ҳаммани ҳайратга солаётган Чиоанка хоним рекордлар китобига киришни ҳам режалаштирмоқда.
|