Ярим килограммли смартфон
Биринчи ноутбуклар ҳақида шундай дейишганди – улар жудаям харбийларга маъқул бўлди, мустахкам ва шунчалик хунук эдики, у ёрдамида хаттоки душманларни ҳам қўрқитса бўларди. Бирнчи смартфон
Дунёдаги илк смартфон, 1993 йилда Флоридада бўлиб ўтган, Wireless World Conference конференциясида намойиш қилинди. Телефончанинг оғирлиги "фунтдан бир оз кўпроқ” (яъни ярим килограмм) эди ва телефон гибриди ва LCD-тачскрин-дисплейли КПКни акс эттирган. IBM томонидан ишлаб чиқарилган ва BellSouth Cellular томонидан ишга туширилган телефон, Simon номини олди.
Пресс-релизда айтилишича, янгилик уяли телефон ҳисобланиб, бироқ фақатгина овозли мулоқати билан чегараланиб қолмайди, пейджер, электрон почтани ўқиш, интерактив жадвалли мавжуд бўлган календарь, адреслар китобчаси, калькулятор сифатида ҳам ишлатилиши мумкин – бунинг барчаси атиги 899 $. Бундай телефонлар, ҳаммаси бўлиб 2000 та донаси ишлаб чиқарилган ва бугунги кунда, ҳаваскорлар учун унинг қадри жуда баланддир.
|