Жорий йилда Нобел мукофотига сазовор бўлган Уиллард Бойл ва Жорж
Смитларнинг ҳамкасблари Нобел қўмитасини хатога йўл қўйишда айблашди.
Бойл ва Смит мукофотга рақамли фотография ва видеога йўл очган
CCД-матритсаларни яратганликлари учун лойиқ топилган. Гордоннинг
сўзларига кўра, икковлон контсептсиянинг ўйлаб топишган, аммо тасвирни
қабул қилиш учун схемаларни қўллаш уларнинг ғояси эмас эди. Бундан
ташқари, аслида улар илк ишловчи прототипнинг яратилишида иштирок
этмаган.
Нобел мукофотига лойиқлик хусусидаги шунга ўхшаш баҳслар фавқулодда
ҳодиса эмас. Масалан, 2008 йилда россиялик тадқиқотчи, Россия фанлар
академияси Биоорганик кимё институти биология ва медитсина учун
молекуляр технологиялар лабораторияси мудири Сергей Лукянов мукофотдан
қуруқ қолган. Кўпчилик мутахассисларнинг фикрича, у кимё йўналаши
бўйича Нобел мукофотини олиши керак эди.