Навоий шаҳрида қўл жанги бўйича
ўтказилган мамлакат биринчилиги якунланди. Мусобақада Қорақалпоғистон
Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан келган спортчилар
иштирок этди.
Муросасиз ва қизиқарли баҳсларга бой бўлган беллашувлар Навоий вилояти
вакилларининг умумжамоа ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Марказий
ҳарбий спорт клуби (Тошкент шаҳри) ҳамда Андижон вилояти спортчилари
кейинги ўринларни эгаллади.
Мусобақада Навоий вилояти спортчиларининг 14 нафари биринчи ва иккинчи
ўрин соҳиби бўлди. Улар орасида 70-80 килограмм вазн тоифасида ака-ука
Шуҳрат ва Шерали Абдураимовлар, 85 килограмм вазнда Лазиз Абдуллаев,
100 килограмм вазн бўйича Аминжон Эргашев, қизлар ўртасида Ҳилола
Баҳромова мутлақ ғолибликни қўлга киритди.