Европол (Европа иттифоқи полиция хизмати) фойдаланувчиларга Windows XP’дан воз кечиб, бошқа янгироқ операцион тизимдан фойдаланишни тавсия қилмоқда. Бу 2014 йилнинг 8 апрел кунидан Microsoft компаниясининг ушбу операцион тизимга хизмат кўрсатишни расман тўхтатиши билан боғлиқ. Бу ўз навбатида хакерларга йўл очиб беради.
“Фойдаланувчилар тушунишлари керак, агарда улар XP операцион тизими билан интернет тармоғига улансалар, уларнинг компьютерлари катта хавф остида қолади. Бу оддий фуқароларга ҳам хусусий сектор ҳамда ҳукумат вакилларига ҳам тегишли”,-дейилади Европол баёнотида.
Мутахассислар фикрича, энди XP операцион тизимини бузишнинг янги йўллари пайдо бўлади. Айрим ҳолларда хатто антивируслар ҳам компьютерни ҳимоя қила олмайди.
Windows XP операцион тизими 2001 йилнинг 25 октябр куни ишга туширилган. “XP” инглизча “experience” сўзидан олинган бўлиб тажриба, таассурот деган маънони англатади.
|