Бу фильмни "Темир хотин-2” деб аташмоқда. Сабаби маълум: бу фильмда
Мурод Ражабов суратга тушмоқда ва унга "Темир хотин” фильми асос қилиб
олинган. Шароф Бошбеков асари асосида суратга олинган темир хотин, яъни
робот аёл ҳақдаги картинани ҳаммамиз ҳанузгача севиб томоша қиламиз.
Фильмдаги иборалар аллақачон томошабиннинг хотирасига муҳрланиб,
ҳазил-қочирим гаплар луғатидан жой ҳам эгаллаган. Яқинда "Темир
хотиннинг” замонавий талқинда суратга олингани ҳақида гаплар тарқаган
эди. бу қанчалик тўғри. "GGM rekords” компанияси томонидан суратга
олинган "Қўчқор аканинг янги саргузаштлари” фильми "Темир хотин”ни
соғинган мухлислар учун хақиқий туҳфа бўлади. фильм тез орада
томошабинлар эътиборига ҳавола қилинади. Картина
режиссёри — Баҳодир Мирзакаримов. "Темир хотин” фильми ҳақиқатда жуда
яхши ишланган, — дейди режиссёр. — Ўзим ҳам севиб томоша қиламан.
Анчадан бери шу фильмнинг замонавий талқини яратишни ўйлаб юргандим. Бу
дебют ишимиз бўлишига қарамасдан сценарий ёққанлиги учун ҳам фильм
суратга олишга қарор қилдик”. Бош ролни машҳур актёр Мурод Ражабов
талқин қилган. Актёр унда роль ўйнабгина қолмай, қўшиқ ҳам куйлаган.
Қумри образини Гавҳар Зокирова ўйнади. Шунингдек, фильмда дебютант
актриса ҳам бор: Сўғдина Нуртоева Мурод Ражабовнинг қизи образида
намоён бўлади.