Алишер Навоий номли кино саройида «Vali-shams» хусусий корхонаси томонидан суратга олинган «Ўғлон ёхуд тикланган оила» номли 96 дақиқали бадиий видеофильмнинг журналистлар учун ёпиқ намойиши бўлиб ўтди.
Фильм ҳақида:
Режиссёр: Мўмин Эргашев
Сценарий муаллиф: Шароф Бошбеков
Жанри: саргузашт-детектив
Ролларда: таниқли актёрлардан - Валижон Шамсиев, Муҳаммадисо Абулхайров, Лола Элтоева, Ҳамид Тошпўлатов, Зилола Абдураҳмонова
Фильм воқеалари: Тошкент, Андижон, Нукус, Бухоро шаҳарларида суратга олинган
Бастакор: Ҳожиакбар Маллабоев
Сюжет: Картинада журналистларнинг мустақилликдан олдинги ва айни пайтдаги журналистларнинг машаққатли фаолияти, уларнинг қизиқарли ҳаёти ва кечинмалари ҳақида ҳикоя қилади.
Ютуқ:
*Фильмда теша тегмаган деб бўлмаса-да, ҳар ҳолда оҳори тўкилмаган мавзу қаламга олинган.
*Бундан ташқари, картинада рол ижро этган барча актёрлар тажрибалисидан тортиб, дебютантларигача ўз ижроларини ўта маҳорат билан ижро этишган.
*Картинадаги баъзи лавҳалар ҳинд фильмларини эслатса-да, ундаги жанг саҳналри анча табиий ва ишончли чиққан.
* Шамсиевнинг қаҳрамони – Сардорнинг ёшлигини унинг ўз ўғли ўйнаган ва айнан унинг ижроси томошабин олқишига муносиб.
*Мусиқа ва қўшиқлар фильмнинг топошабоплигини таъминлаган.
Камчилиги:
*Мустақилликдан олдинги ҳаёт элементлари етарли даражада берилмаган.
*Бола отаси билан орадан 14 йил ўтиб учрашганда уни мутлақо танмаслиги томошабинда ишончсизлик уйғотади.
*Айрим саҳналар бироз чўзилгандай...
Хулоса: "Ўғлон” картинасини бачканликлардан холи, топошабоп, фильм бўлган дейиш мумкин.
MISS SITA
|