YAKSHANBA, 2024.12.29, 10:43
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Январь » 4 » ВИЖДОН "АВАРИЯСИ"
23:03
ВИЖДОН "АВАРИЯСИ"
Йулдаги схбат "Таксичи билан" 
- Ўзи етмишни қоралаб қолган, - деди суҳбатдошим ҳикоясини ўзгача шавқ билан давом эттиришга чоғланиб, - лекин ҳамон машина ҳайдайди. Эски «Жигули»си бор. Шу десангиз, бир куни машинасини секин ҳайдаб келаётса, худди боягидай ён томонида бир «Матиз» пайдо бўпти. Йўл тор эканми, ёки нариги ҳайдовчи тажрибасиз бўлганми, ишқилиб, «Матиз» олдинга ўтиб кетолмасдан, отахоннинг машинасига урилиб кетибди. Яхшиямки, жа катта аврия бўлмабди - машиналарга унча-мунча шикаст етибди, холос, лекин барибир дилхиралик-да. Энг қизиғи, нариги машинадан бир йигитча сакраб тушиб отахонга ўдағайлаб кетибди. Йигитчага бир- икки оғиз танбеҳ беришга чоғланиб турган мулла ака бунақа сурбетликни кўриб, тили калимга келмай қолибди. Ҳалиги олифта йигит эса, соткасини олиб, бир зумда тўрт томонга жар солибди. Тезда отаси, акаси, тоғаси- ю амакиси, яна билмадим, қайси қариндошлари йиғилиб келибди. Отахонни ўртага ола бошлашибди. Хуллас, «Матиз»ни таъмирлашга 600.000 сўм берасиз, дейишибди. Мулла ака ГАИ га мурожаат қилишга андиша қилибди. Энди шу ёшда биров билан идорама-идора тортишиб юрмайин, майли, жоним омон қолганига шукур, деб 300.000 бермоқчи бўпти. Бу, энди икки-уч йил олдинги гап, биласиз у пайтларда 300.000 сўм ҳазилакам пул эмасди... «Йўқ, - дейишибди ҳалигилар, - 600.000 сўм берасиз, вассалом!» Энди ўзингиз ўйланг, ука, айбни у томон қилган бўлса, яна сурбетлик қилиб 300.000 га рози бўлмасдан, 600.000 сўм талаб қилса, бундан ортиқ бедодлик борми?! «Бўпти, - дебди қўшнимиз, - менинг уйим фалон маҳаллада, «мулла ака» десаларинг, ҳамма танийди, кечқурун борсаларинг пулни албатта бериб юбораман». Шу десангиз, кечқурун ҳалиги «жабрдийдалар» отахоннинг дарвозасини тақиллатиб келишибди. Отахон чиқиб, уларни яна бироз инсофга чақирмоқчи бўпти: «Мен бир қари, намозхон одамман, мени бундай қийнаманглар, кўнглим оғриса, ўзларингга яхши бўлмайди, майли, кўнглимдан чиқариб 300.000 сўм берай, худо йўлига, розиман». «Э, сенинг намозинггаям, ўзинггаям тупурдим, - дебди ҳалиги қилғиликни қилиб қўйган олфитанинг отаси. - Ўзинг кимсан-у, ўқиган намозинг нима бўларди!» Шунда, ўзининг айтишича, қўшнимизнинг кўнгли ёмон оғрибди. Шунча йил яшаб, бировдан бундай ҳақорат эшитмаган эдим, айниқса, «намозингга тупурдим» деган гап жон-жонимдан ўтиб кетди, дейди у киши. Ортиқ ҳақоратга чидолмасдан, уларга бир ўрам пулни узатибди. «Мана бу, дебди, рози бўлиб бераётганим 300.000 сўм - аслида буни ҳам беришим керак эмас эди, мана бу эса, дебди иккинчи ўрамни узатаркан, норози бўлиб бераётганим 300.000 сўм, илоҳи, ёмон кунларингга ишлатинглар, Оллоҳу акбар» дея шартта уйига кириб кетибди. Нима қилиб бўлсаям мурод- мақсадларига етишган «жабрдийдалар» эса, хурсанд бўлганларича уйларига қайтиб кетишибди.
Ҳикоя қилишга берилиб кетиб, светофорда сал кўпроқ туриб қолдик, шекилли, ортимиздаги машина кетма-кет сигнал бера бошлади.
- Бунча шошилишмаса-я, - дея олд ойнакдан орқага қараб қўйди суҳбатдошим.
- Хўш, кейин нима бўпти? - дедим воқеанинг давомини эшитишга ошиқиб.
- Ана ундан кейин ҳалиги «жабрдийда»ларнинг ҳаётида кўнгилсизликлар бошланибди, денг. Биринчи иш шу бўлибдики, газданми, токданми ўт чиқиб, янги қурган уйлари бутунлай ёниб кетибди. Ҳовлидаги барча жиҳоз куйиб-кул бўлиб, яроқсиз аҳволга келибди. Бу фалокатдан бир ой ўтгач, ҳалиги олифта бошқариб кетаётган «Матиз»нинг тормози ишламай қолиб, олдиндаги «Нексия»ни боплаб урибди. Натижада, ўзининг машинаси яроқсиз аҳволга келибди, бировнинг «Нексия»сини эса фалон пул билан таъмирлаб берибди.
- Уларнинг ҳаётида рўй берган бу фалокатларни ким айтди сизга? - дедим ҳайрон бўлиб.
- Бояги қўшнимиз - мулла аканинг ўзлари айтиб бердилар.
- Нима, мулла ака уларнинг кейинги тақдири билан қизиқиб, суриштириб юрганмикан?
- Э, йўғ-е, у киши унақа майда одам эмас, қолаверса, уларнинг яшаш жойини ҳам билмас экан...
- Қолган гапни мулла аканинг тилидан эшитинг. Бир куни, дейди у киши, дарвозамиз қўнғироғи чалинди. Шом маҳали эди. Ким экан, деб чиқсам,бир киши турибди. Таниш чеҳра. Бироз эслолмай турдим-у, салом бергач «йилт» этиб хотирам ёришди: ўша! Ҳа, бу ўша олифта йигитнинг отаси эди. Сир бой бермасдан, ичкарига таклиф қилдим. Меҳмон барибир меҳмон- да! Ҳовлига кириб, чорпояга ўтирдик. Ҳалиги кишининг боши қуйи солинган, олдинги шаҳдидан асар ҳам йўқ эди.
- Мулла ака, - деди бироз жим ўтиргач «уф» тортиб, - олдингизга бир илтимос билан келдик.
- Хўш, хизмат? Қўлимиздан келса, бажонидил...
- Қўлингиздан келади. Биринчи илтимосим - манави 600.000 сўмни олиб қўйсангиз. Иккинчиси - шу... дуойибадингизни қайтариб олинг. Сиз баддуо қилганингиздан кейин оиламиздан фалокат аримай қолди. Уйимизга ўт тушди, ўғлим яна авария қилди... Бир- икки кун олдин хотиним фолчига борган экан, оилангизга катта қарғиш тушган, дебди... Илтимос...
- Фолчини қўя туринг. Лекин нимага бу ерга бир ўзингиз келдингиз? Ўғлингиз қани?
- Ташқарида, машинада ўтирибди. Ичкарига киришга юраги дов бермаяпти.
- Чақиринг.
Боши қуйи солинганча, ҳалиги йигитча кириб келди.
- Қани, мана бу ерга ўтиринг-чи, мулла йигит. Мана энди тўғрисини айтинг: ўша куни ким айбдор эди? Кимнинг айби билан машиналаримиз тўқнашиб кетганди?
Йигит отасига бир қараб оларкан, бир зум жим қолди, сўнг кўзларини лўқ қилганча:
- Сиз айбдор эдингиз!!! - деди бўзариб.
«Нима дейишни билмай қолдим, - дейди мулла ака. - Шунчалик ҳам сурбетлик, жаҳолат бўладими?! Наҳотки шунчалик кўнгилсизликдан кейин ҳам буларнинг ақли кирмаган бўлса?! Наҳотки ўзимнинг 600.000 сўм пулимни қайтариш эвазига мени айбдор қилиб кетишмочи бўлишса?! Йўқ, - дедим ориятим қўзиб, - Кечирасизлар. Мана, пулингиз ўзингизга буюрсин. Биз бир- биримизни тушунмаймиз, шекилли. Сизларнинг машинангиз эмас, аслида қалбингиз, виждонингиз аварияга учраган экан. Темир қийшайса, тўғрилаш мумкин, лекин қалб пачоқ бўлса, уни ҳеч қайси уста тузатолмайди. Ахир, сизлар мени назар-писанд қилмайсиз, тўғрими, унда менинг қарғишимдан қўрқиб нима қиласиз?! Бўпти, хайр, хўш!!!» Хуллас, яна дилхиралик билан
билан хайрлашибдилар.
Манзилга етиб келганимиз учун суҳбатдошим - ҳайдовчи акамиз машинани тўхтатиб қўйиб, ҳикоясини давом эттирди.
- Орадан яна бир муддат ўтибди. Бир куни яна мулла аканинг дарвозаси тақиллабди. Чиқса - яна ўша киши, ҳалиги йигитчанинг отаси. Бу гал титраб-қақшаб, йиғлаб турибди экан. «Мулла ака, илтимос, баддуонгизни қайтариб олинг. Жон ака! Кеча ўғлимни бир машина уриб кетибди. Ҳозир касалхонада, реанимация бўлимида ётибди. Дўхтирлар одам бўлиши қийин, деяпти. Илтимос, мулла ака... Сиздан нима кетди. Мана, пулингиз...» Девкелбатли одамнинг эшигимда йиғлаб турганини кўриб раҳмим келиб кетди, дейди мулла ака. «Иним, - дебди у киши, - ўшанда айтгандим- а, кўнглимни оғритманг, ёмон бўлади, деб. Ўзимни билганим учун шундай дегандим. Қирқ йил олдин кеннойим туҳмат қилганида, шундай кўнглим оғриган эди - мана, бутун умр шол бўлиб ўтяпти. Шунинг учун иложи борича бировдан ранжимасликка, хафа бўлмасликка ҳаракат қиламан. Лекин, нима қилай, ўша куни жонимдан ўтказиб юбордиларинг-да. Энди гап бундай: қарғишни қайтариб олиш деган гап йўқ. Чунки мен минг баддуо қилганим билан Худо қабул қилмаса, ҳеч нарса бўлмасди. Шунинг учун, яхшиси, мен сизни, ўғлингизни, бутун оилангизни бир яхшилаб дуо қилай. Зора бутун ошкор-пинҳон нарсани кўриб тургувчи Зот мендай бир фақирнинг дуосини ижобат қилса... Ҳалиги пулни эса, ўғлингизни даволатиш учун ишлатинг...» Шундай дея, мулла ака қибла тарафга қўл очиб, уларни сидқидилдан дуо қилибди. Дуоси қабул бўлганми- йўқми, буёғини билмайман...
- Қабул бўлган! - дедим ишонч билан. - Баддуоси қабул бўлган кишининг хайрли дуоси қабул бўлмаслиги мумкин эмас.
- Балки...
Йўл ҳақини тўлаб ҳайдовчи акамиз билан хайрлашарканман, берган пулимга минг-минг карра рози бўлдим. Чунки нафақат манзилимга етиб келдим, айни пайтда ўзим учун бебаҳо ўгит олдим. «Хўш, Нодирбой, дедим ўзимга, қани сен ҳам бир эслаб кўр-чи, мабодо сен ҳам кимнингдир кўнглини оғритмаганмисан?!» - дея хотира сандиғимни титкилаб кетдим. Ишонаманки, азиз газетхон,ушбу мақолани ўқиб бўлгач, сиз ҳам ушбу саволга жавоб излайсиз. Тўғрими?!



Категория: FIKR-MULOHAZA | Просмотров: 866 | Добавил: Bilov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz