Таниқли қизиқчи Валижон Шамсиев 1-2 апрель кунлари ўзининг кўп сонли мухлислари талабига бинонан, "Истиқлол” санъат саройида иккинчи яккахон концерт дастурини тақдим этишга шай турибди "Кулганда гўзал” деб номланган мазкур дастурни катта шоу тарзида тақдим этишини ният қилган қизиқчининг айни пайтда ўзи тили билан айтганда "нафас олишга вақти йўқ”. Шамсиев шоуси ҳақида шундай маълумот беради: "Концертимизга ташриф буюрганлар Валижон Шамсиевни бир-бирига ўхшамаган турли хил қиёфаларда кўришади. Чиқишларимиздан бири "Сирлар буткаси” деб номланиб, унда кулгишинавандалари теша тегмаган ҳангомалардан воқиф бўлишади. Худо хоҳласа, унгача ўзимнинг шеърий китобимни чоп этишга улгурсам, концерт баҳона китобимнинг тақдимотини ҳам ўтказиб олардим. Яна бир янгилик, ҳозиргача кўпгина хонандалар шеърларимни қўшиқ қилишган, энди эса ўзим куйлаб кўрмоқчиман. Бунга ҳам илк бор концерт дастуримизда воқиф бўлишади. Қолаверса, фарзандаларим билан қиладиган алоҳида чиқишимиз бор. Шунингдек, ёш шогирдларни илк бор катта саҳнага олиб чиқиб, таништиришни ният қилганман. Дастур меҳмонлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов ва Шоҳжаҳон Жўраевлар бўлишади. Концерт ҳомийси, "KOZTEX” томонидан қимматли совғалар ажратилган бўлиб, омадли томошабинлар бу совғаларни қўлга киртишлари мумкин. Шундай экан барча кулги ихлосмандларини концертимизга таклиф этиб қоламан. Келинг, кулинг, инсон КУЛГАНДА ГЎЗАЛ!” Miss SITA