Мамлакатнинг Диний ишлар бўйича вазирлиги мусулмонларга ғарбда кенг нишонланадиган Валентин кунининг мазмун-моҳияти бўйича аксилисломий байрам эканлиги ҳақида эслатиб ўтди. Бу борада 2005 йилда олий муфтий Датук Самсуддин томонидан берилган фатвоси Малайзиянинг етакчи оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди. Мусулмонларга ушбу байрамни нишонламаслик қатъиян тавсия қилинади деб хабар беради “Ислам в РФ” “New Straits Times”.www.nst.com.my хабарига кўра.
Шунингдек Д.Самсуддин жума маърузасида Ислом издошларини Валентин куни билан боғлиқҳар қандай тантаналарни бойқут қилишга даъват қилди. Муфтий байрамнинг келиб чиқиши ҳамда унинг муҳити нафақат исломий, балки насороний одобларга ҳам зид эканлиги ҳақида айтиб ўтди.