Терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов бу сафар ҳам журналистлар қаршисида ўзини анча хотиржам тутди. Терма жамоамиз ярим финалга йўлланма олган бўлса-да, Абрамовнинг режалари бундан-да улканлиги кўриниб турибди. - Аввало барча мухлисларимизни ғалаба билан табрикламоқчиман. Бугун шогирдларим уларга муносиб совға тайёрлашганидан хурсандман. Ўйлайманки, бу бизнинг сўнгги ғалабамиз эмас. Олдинда яна 2та ўйинимиз бор ва бу ўйинларда ҳам ғалаба қозонишимиз керак, - дейди Вадим Абрамов. - Иордания терма жамоаси Сизда қандай таассурот қолдирди? - Мен бундан ҳам осонроқ бўлади, деб ўйлагандим. Аммо футболчиларимиз ҳаяжонланишди. Шунинг учун ҳам биринчи бўлимдаги ўйинимиз қовушмади. - Бугун асосий таркибни танлашда таваккалчиликка қўл урдим дея оласизми? - Йўқ, ҳеч қандай таваккалчилик йўқ эди. Таркибимиздаги барча футболчиларнинг тажрибалари юқори ва бундан унумли фойдаланишимиз керак. Биз анча вақтдан буён 3та ҳимоячи билан ўйнаяпмиз. Бунинг ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқ. - Ўзингизни бугунги кундаги энг бахтли мураббийлардан бири деб ҳисоблайсизми? - Бахт ҳар хил ўлчанади. Жуда катта хажмдаги ишни олиб бордик ва қийин йўлларни босиб ўтдик. ўйлашимча, бахт сўзини бошқа жойларда ишлатиш керак. - Биринчи ва иккинчи бўлимда турли хил ўйин кўрсатдик. Танаффус пайтида футболчиларга қандай кўрсатма бердингиз? - Футболчиларга ҳотиржам бўлишларини айтдим. Иккинчи бўлимдаги тезкор голлардан сўнг ўзингизнинг ўйинингизни кўрсатинглар дедим. Баҳодир МИРЗАЕВ Доҳа, Қатар
FUTBOL BASHORATI GOLIBLARI
shaxnoz_89 VA Hamid1989
18:25. Япония 3-2 Қатар 21:25. Ўзбекистон 2-1 Иордания