Статистика |
XOZIR SAYTDA 3 MEXMON 3 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2009 » Сентябрь » 14 » Uzmobile haqida bilasizmi?
21:26 Uzmobile haqida bilasizmi? |
“UzMobile” Қорақалпоғистон Республикасида 2005 йил 1 мартидан фаолият кўрсата бошлаган. Ўшанда Нукус, Шуманай, Тўрткўл, Манғит, Чимбой, Бўстон шаҳарлари ва Қўнғирот, Тахтакўпир, Мўйноқ туманларида база станциялари ўрнатилган эди. Кейинчалик Қораўзак туманида яна бир база станцияси ўрнатилиб, алоқа сифати янада яхшиланди.
Жорий йилнинг биринчи чораги давомида “Alcatel-Lucent” компаниясида ишлаб чиқарилган қўшимча 5та янги база станцияси Нукус, Халқобод, Хўжайли, Беруний, Қўнғирот шаҳарларида ўрнатилди.
Яна бир янгилик. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 18 йиллиги арафасида компаниямиз Жаслик ҳудудида янги база станциясини ўрнатиб, алоқа хизматларини кўрсата бошлади. Энди мазкур ҳудуд аҳолиси мобил алоқа, интернет, маълумотларни узатиш ва кўплаб қўшимча хизмат турларидан фойдаланишлари мумкин. Тез кунларда компаниямиз республиканинг энг чекка ҳудудларида ҳам ўз тармоғини ишга туширишни режалаштирган.
“UzMobile” телефонларнинг турли русумларини таклиф этмоқда. “Алском” суғурта компанияси билан ҳамкорликда телефон аппарати пулини бўлиб-бўлиб тўлаш тизими яратилди. 2008 йилнинг декабр ойидан бошлаб “Телефонлар ярим нархга” акцияси ўтказилмоқда, бунда мижоз телефон аппаратини ярим нархга сотиб олиши мумкин.
“UzMobile” компаниясининг яна бир акцияси! Жорий йилнинг 1 августидан 1 ноябригача бўлган муддатда “Олтин куз” акцияси ўтказилмоқда. Акция шартларига асосан, компаниянинг “Эксклюзив” ва “Эксклюзив Лайт” тариф режаларига уланаётган янги мижозларга “Олтин” рақамлар бепул тақдим этилади.
2009 йилнинг 15 августидан “Пойтахт” тариф режаси жорий қилинди. Тариф режада барча кириш қўнғироқлари, тармоқ ичидаги барча сўзлашувлар бепул. 10 АҚШ доллари миқдоридаги абонент тўлови эвазига Ўзбекистон бўйича сўзлашиш учун имтиёзли 1000 дақиқа тақдим этилади.
|
Категория: QIZIQARLI |
Просмотров: 1054 |
Добавил: JAVOXIR
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|