Статистика |
XOZIR SAYTDA 1 MEXMON 1 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2011 » Январь » 12 » Иккинчи ўйинда ҳам ғалаба, биз гуруҳ пешқадамимиз
22:26 Иккинчи ўйинда ҳам ғалаба, биз гуруҳ пешқадамимиз |
Осиё кубогининг А-гураҳидаги 2-тур учрашувларидан ўрин эгаллаган Ўзбекистон ҳамда Қувайт терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди.
Ўзбекистон терма жамоаси учрашувни ўз устинлиги билан бошлади. Ўйинда Вадим Абрамов шогирдлари қисқа-қисқа тўп узатишга ўрганиб олишганлиги кўзга ташланди. Вакилларимиз яқин масофалардан пас беришни мукаммал ўзлаштириб олишган. Бироқ, айрим вазиятларда бу нарса ўйинда ҳисобни эртароқ очишга ҳалақит берди, сабаби тўпни дарвозага йўлламасдан футболчиларимиз рақиб жарима майдонида қисқа пасларни амалга ошришди. Бу ўз навбатида ҳимоячиларнинг тезда ўз ўринларини эгаллаб олишга ва ҳужумни бартараф этишга замин яратди.
Учрашувдаги биринчи ҳавфли ҳужум 4-дақиқага тўғри келди. Санжар Турсуновнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Одил Аҳмедов боши билан дарвоза томон йўлламоқчи бўлиб кўрди, аммо зарба анча ноаниқ бўлди. Агар Аҳмедов бу вазиятда гол киритганда ҳисобидаги гол сонини иккитага етказиб олиши мумкин эди.
Биринчи бўлим якунланишига бир неча дақиқа қолганида вакилларимиз ҳисобни очишди. Қувайт терма жамоаси жарима майдони ташқарисида ҳимоячи ҳужумчимиз Александр Гейнрихга нисбатан қўполлик ишлатди ва ҳакам жарима зарбаси белгилади. Терма жамоамиз сафида жарима тўпнини Максим Шацких амалга ошириб ҳисобни очди. Унинг зарбасидан тўп сўнг Азиз Хайдаровнинг елкасига тегиб дарвозадан жой олди.
Иккинчи бўлим бошларида қувайтликлар ҳисобни тенглаштиришди. Анзур Исмоилов жарима майдонимиз ичида рақиб футболчисини тўхтатиб қолганлиги боис ҳакам пеналти белгилади ва буни Ал Мутва аниқ амалга оширди.
Ўйиннинг 65-дақиқасига келиб яна вакилларимиз ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Максим Шацкихнинг ўрнига майдонга тушган Жасур Ҳасанов чап қанотдан жарима майдони яқинига тўпни аниқ узатиб берди. Ҳозиру нозир турган Сервер Жепаров тўпни тўхтатиб ўтирмасдан дарвозанинг ўнг бурчагига йўллади ва терма жамоамизни олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа вакилларимиз навбатдаги учрашувда ҳам ғалаба қозонишиб гуруҳда якка пешқадамга айланиб олишди.
Осиё кубоги-2011, А гуруҳи, 2-тур Ўзбекистон – Қувайт 2:1 Голлар: Азизбек Ҳайдаров, 41, Сервер Жепаров, 65 – Ал Мутва, 48 (пен)
Ўзбекистон: Нестеров, Андреев, Исмоилов, Аҳмедов, Карпенко, Ҳайдаров, Жепаров, Кападзе, Турсунов (Галиулин, 90), Гейнрих (Навкаров, 74), Шацких (Ҳасанов, 54)
Қувайт: Наваф Холди, Тоҳир, Фаҳад Авад (Алзами, 80), Фадҳел, Амир Матуг, Фаҳад Энази, Талал Амир, Волид Али (Машъан, 71), Жараҳ Атайқи (Найиф, 46), Юсуф Носир, Бадир Мутва.
Огоҳлантириш: Гейнрих, 62, Ҳасанов, 88
|
Категория: Новости Футбола |
Просмотров: 605 |
Добавил: CrRonaldo94
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|