УНИНГ ЯНГИ ТАРОНАСИДАГИ ҲАҚИҚАТЛАР ҚИРҒИЗ ХОНАНДААРИ ВА ОММАНИНГ НАФРАТИГА САБАБ БЎЛДИ!
***
ХОНАНДАНИНГ АЛЬБОМЛАРИ ЙЎҚОТИЛМОҚДА. ТВ ВА РАДИОКАНАЛЛАР ЭСА УНИНГ ҚЎШИҚЛАРИНИ ЭФИРДА ТАЪҚИҚЛАДИ. Юлдуз Усмонова юраги ёнса куйлайди…(Кейин боши балога қолади.) Қирғизистоннинг жанубидаги қонли воқеалардан жабр кўрган ўзбеклар, умуман, шу воқеа ҳақида йиғлаб-йиғлаб куйлади-ю, ватандошларининг дуосини олиб, қирғизларнинг нафратини ҳам уйғотиб юборди. Ҳар
ким ўзича ҳақ. "Қирғизларга” деб номланган тарона шунчаки репетиция
жараёнида ёзилганди. Интернет орқали тарқалиб кетган бу қўшиқ тез орада
қўшни республикада ҳам оммалашди. Айни пайтда Қирғисзистоннинг бир неча
ОАВлари ушбу таронани муҳокама қилишга ўтган. Кўплаб интернет-нашрларда
чоп этилаётган мақолаларда эса, қўшиқ матни ҳақоратомуз деган фикрлар
бор. KTK телеканали маълумотларига қараганда, Усмонованинг бу қўшиғи
ёзилган дисклар қатори, унинг альбомлари ҳам сотувдан йўқотилмоқда.
Кўплаб ўзбек ижодкорлари фикрича, бу мавзуда куйлай олган марди фақат
Юлдуз бўлди. Дарвоқе, бундай салбий вазиятлар юзага келишини
ўйлаб-ўйламай, нима бўлса таваккал дея...не бўлганда ҳам, юрагида
кечган оғриқларини қўшиғига сочди. Яна юқоридаги телеканал хабарларига
кўра, бир неча қирғиз хонандаларининг фикрича, Юлдузнинг нафақат
қўшиқларини таъқиқлаш керак, балки, унинг ўзини қўшни республикада
бутунлай "нон-грат персона” сифатида эълон қилиш керак. Бироқ, бировдан
айб ахтаришдан олдин, ушбу вазиятни чуқурроқ таҳлил қилиш мақсадга
мувофиқмикан? Нафрат билан шарт хулоса чиқаришдан олдин, теран фикрлаш
керакмикан?
|